Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сайловолди тарғибот тадбирлари давом этмоқда
484
Сайловолди тарғибот тадбирлари давом этмоқда
22 декабрь куни республикамизда муҳим сиёсий тадбир - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлигига сайловлар бўлиб ўтади.

Сайловолди тарғибот тадбирларида давлат божхона хизмати органлари ходимлари ҳам фаол  иштирок этишмоқда.  

Масалан, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашига кўрсатилган номзод Исроил Ғуломовнинг Миллий кинология марказининг бир гуруҳ ходимлари билан бўлиб ўтган учрашуви ҳам жонли ва фаол тарзда кечди.

Миллий кинология марказининг Хотин-қизлар бошланғич ташкилоти  билан ҳамкорликда ташкил этилган мазкур тадбирда жамиятда аёлларнинг нуфузини ва ўрнини ошириш борасида номзодларнинг сайловолди дастуридан ўрин олган мақсад ва вазифалар атрофлича муҳокама қилинди.

Зеро, бу каби учрашувлар божхона ходимларига сайлов куни ўзлари учун муносиб номзодни танлаш ва овоз беришларида муҳим аҳамият касб этади.

 

18.12.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг