Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Мактаб ўқувчилари Миллий кинология марказига ташриф буюришди
269
Мактаб ўқувчилари Миллий кинология марказига  ташриф буюришди
Миллий кинология марказига Тошкент шаҳри Сергели туманидаги 2-мактаб ўқувчилари ташриф буюришди.
Мактаб ўқувчилари Миллий кинология марказига  ташриф буюришди

Учрашув давомида ўқувчиларга мамлакатимиз иқтисодий хавфсизлигини таъминлашда кинология соҳасини роли унинг аҳамияти ҳамда Миллий кинология маркази фаолияти, соҳага юклатилган вазифалар, эришилган ютуқлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.

 Бундай тадбирларнинг ўтказилиши ёшларни миллий ғоя ва Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, уларнинг қалби ва онгига Ватан ҳимояси каби шарафли ва муқаддас туйғуни чуқур сингдиришга катта ёрдам беради.

Тадбирда хизмат итлари билан кўргазмали чиқишлар намойиш этилди. Кўргазмали чиқиш болаларга хушкайфият улашди. Тадбирда ўқувчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоблар олдилар.

15.01.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг