Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Мардлар қўриқлайди Ватанни
248
Мардлар қўриқлайди Ватанни
Тошкент шаҳар Сергели тумани 7-сонли умумий ўрта таълим мактабида “Мардлар қўриқлайди Ватанни” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.
Мардлар қўриқлайди Ватанни

Давра суҳбатида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси курсантлари ҳамда Давлат божхона қўмитаси Миллий кинология маркази ходимлари М.Хасанов ҳамда Н.Абдуллаевлар иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққанлар ўқувчи ёшларда ватанпарварлик, бурчга садоқат, ҳушёрлик, матонат ва жасорат туйғуларини мустаҳкамлаш шунингдек, мактаб ўқувчиларини ҳарбий хизматга қизиқишини ошириш ҳамда мамлакатимиз хавфсизлигини таъминлашда кинология хизматининг роли, унинг аҳамияти, соҳага юклатилган вазифалар, эришилган ютуқлар тўғрисида маълумотлар беришди. Марказ фаолиятини акс эттирувчи видео слайдлар ўқувчи ёшларга тақдим этилди.  Ватанпарварлик руҳида бўлиб ўтган тадбирда ўқувчиларни қизиқтирган барча саволларга Марказ ходимлари томонидан батафсил жавоблар берилди.

 

1.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг