Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Гиёҳвандлик – келажак кушандаси
692
Гиёҳвандлик – келажак кушандаси
Бугунги кунда дунё ҳамжамияти томонидан “Аср вабоси” деб эътироф этилаётган гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласига қарши кураш энг долзарб муаммолардан бирига айланиб улгурди. Салбий иллатлардан бири бўлган, гиёҳвандлик нафақат республикамиз, балки бутун дунёда кенг жамоатчиликни жиддий ташвишга солмоқда. Юртимизда гиёҳвандликнинг олдини олиш ва унга қарши самарали курашни ташкил этиш бўйича божхона органлари томонидан ҳам тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Гиёҳвандлик – келажак кушандаси

Жумладан, бу борада Хоразм вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан 2020 йилнинг ўтган даври мобайнида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш йўналишида вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида 15 та ҳолатда 0,64 грамм “героин”, 248,89 грамм “марихуана”, 1190,33 грамм “опий” гиёҳвандлик моддалари, 4 туп “каннабис” гиёҳвандлик ўсимлиги ҳамда 20 дона “Трамадол” каби гиёҳвандлик таблеткалари аниқланиб, ушбу ҳолатлар юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

25.06.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг