Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупцияга қарши бирга курашамиз
479
Коррупцияга қарши бирга курашамиз
Жамиятимизни, бутун инсониятни қийнаётган масалалардан бири бу коррупция иллати бўлиб, у жамиятни, иқтисодиётни барча соҳаларни ривожланишига салбий таъсир қилиб, қайси соҳа бўлмасин охир оқибат таназзулга юз тутади.
Коррупцияга қарши бирга курашамиз

Шу ўринда буюк Итальян файласуфи Николо Маккивелли 1500 йилларда “Коррупцияни ҳам йўталга ўхшаб олдиндан аниқлаш қийин, аммо даволаш осон. Лекин бу касални ўтказиб юборсангиз, уни аниқлаш осон, аммо даволаш қийин бўлиб қолади” – деб айтган эди. Доно халқимизда касалликни даволашдан кўра уни олдини олган маъқул, деган гап бор. 

Ушбу салбий иллатга қарши Хоразм вилояти божхона бошқармасида жорий йилнинг ўтган олти ойи давомида ўтказилган йиғилишларда, мажлис ва тадбирларда шахсий таркибга Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 февралдаги «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳамда 2019 йил 27 майдаги «Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва 2020 йил 29 июнь куни қабул қилинган Ўзбекистон Республикасида «Коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонлар мазмун моҳияти тушунтирилди.

Божхона ходими қонун ҳужжатларга риоя этиши, ўз мансаб ёки хизмат мажбуриятларини беғараз, холисона, виждонан, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этган ҳолда бажариши ҳамда коррупцияга оид бирор-бир ҳуқуқбузарликни содир этишдан ёки бундай ҳуқуқбузарликни содир этиш учун шарт-шароитлар яратадиган бошқа ҳар қандай ҳаракатлардан ўзини тийиши шарт.

Бунда таркибий тузилма раҳбарлари ўз фаолиятида коррупциянинг ҳар қандай кўринишларига муросасиз муносабатни шаклланиши, унга сўзсиз амал қилиши ва ходимларни қатъий назоратга олиши, коррупцияга оид қонунбузарлик содир қилмасликлари учун авваламбор ўзлари, қолаверса ходимлар учун уларни келажаги учун маъсул эканликларини қайта-қайта огоҳлантириб борилмоқда.

Аммо инсон омили бор экан бу борада ҳали қилинадиган ишларимиз жуда кўп. Айниқса соҳага зудлик билан замонавий Ахборот коммуникация технологияларини жорий қилишни бу ишлар самарадорлигини янада оширади. 

Албатта қадимий ҳамма замонлардаги савол туғилади “Нима қилмоқ керак?”. Бунинг учун ходимларда коррупцияга қарши биргаликда бир тан бир жон бўлиб четда турмай, онгли равишда ушбу иллатнинг оқибатларини тушуниб курашиш ҳамда қонунчилик нормаларига мувофиқ пора олган ҳам пора берган ҳам  қонун  олдида баробар жавоб бериши кераклигини англаши керак.

Коррупция мавзусидаги бу муҳокамалардан асосий мақсад – узоқ йиллардан буён божхона соҳасида хизмат қилаётган меҳнаткаш, фидойи ходимларимизни шаънига доғ туширишни олдини олиш, соҳа нуфузини кўтариш, эришилган ютуқларни сақлаб қолиш, коррупцион иллатларни  илдизини қирқиб, келажак фарзандларимиз тақдирига таъсир кўрсатадиган қилмишларни содир этмасликни барча ходимлар онгига сингдиришдир.

Асосий вазифамиз ҳозирдан тайёргарлик кўриб, бугунги пандемия шароитида карантин тугаши билан қилинадиган ишларни қайта режалаштириб, ишимиздаги камчиликларни бартараф этиш, барча ходимларимиз ҳамкорлигини таъминлаш ва коррупциянинг олдини олиш, қонун устуворлигини кундалик ишимизга тадбиқ қилишдир.

Шу ўринда, ТИФ қатнашчилари ва фуқаролар билан бўлиб ўтаётган учрашувларда бирор бир қонунбузилиш ҳолатларига гувоҳ бўлган тақдирда Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 рақамли ишонч телефони ҳамда бошқарманинг (62) 227-70-11 рақамли телефонларига мурожаат қилишлари, шунингдек, хабар қилган фуқаронинг шахси сир сақланиши кафолатланиши эслатиб борилмоқда.

 

15.07.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг