Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Хоразмда божхоначилар ўз уйида каннабис етиштираётган фуқарони фош қилишди
258
Хоразмда божхоначилар ўз уйида каннабис етиштираётган фуқарони фош қилишди
Хоразм вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими томонидан Давлат хавфсизлик хизматининг вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда Урганч шаҳрида ўтказилган “Қора дори-2020” кенг қамровли тезкор тадбирлари доирасида гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний муомаласига доир навбатдаги ҳолатлар фош қилинди
Хоразмда божхоначилар ўз уйида каннабис етиштираётган фуқарони фош қилишди

Урганч шаҳри Хива кўчасида ҳаракатланиб кетаётган фуқаро А.Х тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилганида унинг ёнида 1 дона 5000 минг сўмлик купюрага ўралган, ўткир ҳидли 1,8 грамм “марихуана” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди.

Ушбу ҳолат юзасидан олиб борилган ўрганиш ишлари эса божхона ходимларини Урганч туманида истиқомат қилувчи Б.З.нинг хонадонига етаклади.

Белгиланган тартибда ва холислар иштирокида ушбу хонадон кўздан кечирилганида эса бу ерда челакда 40-50 см.га етиб қолган бир туп каннабис ўстирилаётганини фош бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

28.07.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг