Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Миллий кинология маркази

Манзил: Тошкент шаҳар, Сирғали тумани Қипчоқ 2-тор кўчаси 9.
Индекс: 100201
Мўлжал: “САР” авиакорхонаси, Сергели Молия-иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи;
Телефон: 71-258-63-22, 202-1221;
Факс: 71-258-63-68;
Ишонч телефони: 71-258-63-22;
е-mail: mkm@customs.uz
Жамоат транспорти: 58, 59, 126 автобуслар;

Миллий кинология маркази раҳбарияти жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш жадвали

Марказ директори:

Турсунов Абдурахмон Турсунович  - Ҳар куни. Соат 8:00 дан - 17:00 гача. 

Марказ директори ўринбосари:

Қаҳҳоров Фаррух Бахтиёрович -  Ҳар куни. Соат 8:00 дан - 17:00 гача. 

Марказ ҳақида қисқача маълумот

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинология маркази 1996 йил 24 октябрда Вазирлар Маҳкамасининг 364-сон қарори билан ташкил этилган бўлиб, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 декабрдаги 1029-сон қарори билан Миллий кинология маркази иш фаолияти янада такомиллаштирилди.

Марказда малакали кинологлар тайёрлаш ва хизмат итларини гиёҳвандлик воситаларини, портловчи моддалар, қурол-яроғ, ўқдори, портловчимоддалар, валюта қимматликларини қидириб топиш, тамаки маҳсулотларни қидириш шунингдек, антитеррор, из-қидирув, ҳимоя-қоровул хизмати, қидирув-қутқарув хизмати ва мина қидирув йўналишлари бўйича хизмат итлари тайёрланади.
Марказнинг юқори малакали ходимлари илғор тажрибаларни амалиётга татбиқ этишда Австрия, Франция, Латвия, Литва, Корея, Россия, Бельгия, АҚШ, Италия каби турли давлатлар кинология хизматлари мутахассислари билан доимий равишда тажриба алмашиб келмоқда.

Шунингдек, Марказда халқаро лойиҳалар доирасида хорижий давлатлар кинология хизматлари вакиллари ҳам ўқитиб келинмоқда.
Таъкидлаш лозимки, 2008 йилда Марказга Жаҳон божхона ташкилотининг Минтақавий кинология маркази мақоми берилган бўлиб, бу ўз навбатида унда яратилган инфратузилма ҳамда ўқув-машғулот жараёнларининг жаҳон стандартларига тўлиқ мос эканлигини исботлайди.

Миллий кинология марказида фаолият юритувчи асосий бўлимлар

Ихтисослаштирилган ветеринарная хизмати

Ихтисослаштирилган ветеринарная хизмати Миллий кинология маркази ва ҳудудий бошқармадаги хизмат итларига хизмат кўрсатади. Ихтисослаштирилган ветеринария хизматида  хизмати биноси, карантин блоки, касал хизмат итларини сақлаш учун изолятор блоки, дегелминтизатция майдонларидан иборат. Ихтисослаштирилган ветеринария хизмати биносида муолажа, жарроҳлик, рентген, ташҳис ҳамда лаборатория хоналари мавжуд. Ушбу хоналар замонавий асбоб ускуналар билан жиҳозланган.

Миллий кинология марказининг Ихтисослаштирилган ветеринария хизмати малакали ветеринар врачлар билан жамланган, хизмат ходимлари томонидан хизмат итларида оғир жарроҳлик амалиётлари ўтказилади. Миллий кинология маркази Ихтисослаштирилган ветеринарная хизмати Тошкент тиббиёт академияси билан ҳамкорликда Хизмат итларида импилантант тишлар қўйиш бўйича қўшма илмий фаолият олиб бормоқда.

Хизмат итлари питомниги

Миллий кинология марказида хизмат итлари питомниги асосий бўғини хисобланади. Хизмат итлари питомнигида турли хил зотдаги хизмат итларини кўпайтириш, сақлаш ва урчитиш ишлари амалга оширилади. Хизмат итлари питомниги 100 бош зотдор хизмат итларини сақлашга мўлжаланган. Шунингдек, хизмат итларини парваришлаш ва сақлаш, озиқлантириш билан бирга ветеринария-санитария тадбирларини олиб боради. Хизмат итлари питомниги 100 бош хизмат итлари учун мўлжалланган 10 та блок, Туғруқ комплекси (14 бош она хизмат ити ва 12 бош ёш ит болалари сақлашга мўлжалланган вольерлар, сайр қилдириш ва машқ майдончалари), хизмат итлари учун озуқа тайёрлашга мўлжалланган махсус ошхона, хизмат итларини чўмилтириш хонаси ва хўжалик қисмидан иборат.
Туғруқ комплексида туғруқ ва ёш ит болалари блоки, машқ майдончаси мавжуд бўлиб, йиллига ўртача 50 - 70 бошгача ит болалари туғилади.

Хизмат итлари билан машқ ўтказиш бўлими

Хизмат итлари билан машқ ўтказиш бўлимида хизмат итларини гиёҳвандлик воситаларини қидириш, қурол-яроғ, ўқдори, портловчи моддаларни қидириш, валюта қимматликларини қидириб топиш, тамаки маҳсулотларни қидириш, шунингдек, антитеррор, из-қидирув, ҳимоя-қоровул хизмати, қидирув-қутқарув хизмати ва мина қидирув йўналишлари бўйича кинологларни ўқитиб, хизмат итларини тайёрлайди. Амалий машғулотларда, хизмат итларини инструкторлар томонидан махсус йўналишлар бўйича ўргатиш учун 100 дан ортиқ ўқув-услубий кўлланмалар ишлаб чиқилган.

Хизмат итларини турли йўналишлар бўйича тайёрлашда амалий машғулотлар климатик ва ландшафт шароитларни ўзида акс эттирган аэрокомплекс, автотранспорт, теплаход, темир йўл иммитацион масканлари ва ёпиқ машқ майдонида олиб борилади.

Тезкор қидирув машғулотлари, кинолог ва хизмат ити келажакда фаолият олиб борилиши назарда тутилган реал объектларга яқинлаштирилган шароитларда ўтказилади.

Ит ўргатиш деганда, итга шартли ва шартсиз қўзғатувчилар билан мунтазам равишда таъсир этиш орқали, уни бошқариш ва бирор вазифани бажартириш учун, керакли бўлган кўникмаларни ҳосил қилиш тушунилади. Хизмат итларини ўргатиш тўрт турга бўлинади, яъни “Бошланғич машқ курси”, “Умумий машқ курси”, “Махсус машқ курси” ва “Хизмат итларини машқ қилдириш” турларига бўлинади.

Хизмат итларини “Бошланғич машқ курси”га ўргатишдан мақсад саккиз ойлик ёшга тўлмаган ёш ит болаларини махсус анжомларга ўргатиш, уларни умумий ҳамда махсус машқ курсларига ўргатиш ва хизматда қўллаш ва бошқариш учун зарур бўлган умумий бўйсинувчанликнинг асосларини ташкил этувчи кўникмаларга ўргатиш.

“Умумий машқ курси”га ўргатишдан мақсад, итларни махсус машқ курсида ҳамда хизматда қўллаш ва бошқариш учун зарур бўлган умумий бўйсинувчанлик кўникмаларига ўргатиш.

Умумий машқ курси бу – саккиз ойга тўлган итлар билан бошланғич машқ курсида ҳосил қилинган кўникмаларни мустахкамлаш ва махсус машқ курси учун асос бўладиган умумий бўйсинувчанлик кўникмаларини шакллантириш.

Умумий машқ курсига қуйидаги кўникмалар киради: хизмат итини кинологга ўрганиши, кинологнинг олдига келиши, ёнда юриши ва ўтириши, ётишга, жойида туришга, буюмларни олиб келишга, овоз беришга, “қайт” буйруғини бажаришга, тўсиқлардан ошиб ўтишга, эмаклашга, сузишга ҳамда гуруҳ таркибида машғулот ўтишга, ўқ товушига, бегоналар томонидан берилган ёки топилган озуқадан қайтишга ўргатиш.

“Махсус машқ курси”га ўргатишдан мақсад, хизмат итларини қидирув фаолиятини олиб боришда зарур бўладиган (гиёҳвандлик воситаларини, тамаки маҳсулотларини, валюта қимматликларини, портловчи моддаларни қурол-яроғ, ўқдори, ва қидириб топиш, мина қидирув, шунингдек, антитеррор, из-қидирув, ҳимоя-қоровул хизмати, ва қидирув-қутқарув хизмати йўналишлари бўйича) кўникмаларга ўргатиш.

Махсус машқ курсига қуйидагилар киради: хизмат итларини қидирув кўникмаларига ўргатиш (из бўйича ишлаш, одамнинг буюмларини танлаб топиш, худудда қидирув олиб бориш, гиёҳвандлик воситаларини, тамаки маҳсулотларини, валюта қимматликларини, миналарни, қурол-яроғ, ўқдори, ва портловчи моддаларни қидириш ва х.к.з ) бегоналарга нисбатан ишончсизлик ва жахлдорликни ривожлантириш, кинологни ҳимоя қилиш, одамни қўлга олиш ва кузатиб бориш, жойида қўриқлаш, шунингдек хизматда қўллаш учун керак бўладиган бошқа кўникмаларга ўргатиш.

Хизмат итларини машқ қилдириш – бу хизмат итларда олдиндан шакллантирилган шартли рефлекс (кўникмалар)ни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш мақсадида, мунтазам амалий машғулотлар ўтказиш, натижада турли ижтимоий ва хизмат шароитларига мослаштиришдир.

Ўқув-услубий бўлим

Ҳозирги кунда Марказда “Гиёҳвандлик воситаларини қидириш”, “Валюта қимматликларини қидириш”, “Тамаки маҳсулотларини қидириш”, “Қурол-яроғ, ўқ-дори ва портловчи моддаларни қидириш”, “Мина қидирув”, “Қидирув-қутқарув хизмати” йўналишлар бўйича 3 ой, “Ҳимоя-қоровул хизмати” йўналиши бўйича 2 ой, “Из-қидирув хизмати”, “Антитеррор” йўналишлари бўйича 4 ой ҳамда инструкторлик курси бўйича 2 ой давомида ўқув-ўргатув ишлари олиб борилади.

Ўқув-услубий бўлимида назарий билимлар беришга мослашган компьютер синфи, иммитация хонаси ва ҳар бир йўналишга махсус жиҳозланган синф хоналари ҳамда умумий кутубхона мавжуд. Миллий кинология марказида ўқув-ўргатув жараёни тасдиқланган ўқув режалар ва дастурлар, дарс жадваллари асосида амалга оширилади.

Ўқув машғулотлари ўзбек ва рус тилларида олиб борилади. Ўқув машғулотлари марказнинг малакали ходимлари томонидан ўқув дастурлар, услубий қўлланмалар, презентация ва видео материаллари асосида олиб борилади. Ўқув машғулотлари тасдиқланган дарс жадвали асосида олиб борилади. Ўқув курси якунида кинологлар назарий ва амалий синовлар топширадилар.

Ўқув курсларини якунида синовларни муваффақиятли топширган кинологларга гувоҳномалар топширилади.

Ўзбекистон Республикасида кинология хизмати фаолиятини такомиллаштириш, самарадорлигини ошириш мақсадида, Миллий кинология марказида доимий равишда ўқув ва амалий семинарлар, хизмат итларини ўргатишнинг замонавий усуллари мавсусида давра суҳбатлари ташкил этиб келинмоқда.

Янгиликлар
Миллий кинология марказида байрам тадбири бўлиб ўтди

26-январь – Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари ходимлари куни ҳамда Марказда бошланғич курс тайёргарлигидан ўтаётган 10 нафар тингловчиларни ...

27.01.2019

Ватанпарварлик ойлиги доирасида Миллий кинология марказида тадбир ўтказилди

Қуролли Кучларимиз ташкил этилганининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан юртимизда давом этаётган “Ватанпарварлик ойлиги” тадбирлари доирасида ...

15.01.2019

Божхона ходими Жиу-Житсу бўйича Ўзбекистон чемпиони бўлди.

2018 йилнинг 26-28 декабрь кунлари пойтахтимизда спортнинг Жиу-Житсу тури – япон жанг санъати бўйича ҳарбий хизматчилар ва спорт усталари ...

30.12.2018

Миллий кинология маркази фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қарор қабул қилинди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2018 йил 18 декабрь куни “Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинология маркази фаолиятини ...

20.12.2018

Миллий кинология марказида халқаро ўқув курслари якунланди

Ўзбекистон Республикаси билан Тожикистон Республикаси ўртасида 2018 йил 10 январдаги Ҳаракатлар режасига асосан Тожикистон Республикаси божхона хизматининг 15 нафар ...

10.12.2018

Миллий кинология марказида депуталар, ёшлар етакчилари иштирокида Конституциямизнинг 26 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинология марказида Ёшлар иттифоқининг Сергели тумани кенгаши билан ҳамкорликда давлатимизнинг Бош Қонуни – ...

7.12.2018

Божхона тизимида кинологиянинг ўрни

Мустақиллик йилларида Ўзбекистон божхона хизмати фаол ривожланиб, ўз ишининг самарадорлигини тобора ошириб бормоқда. Хусусан, контрабанда ва бошқа жиноятлар ҳамда ...

30.10.2018

Миллий кинология маркази ташкил этилганига 22 йил тўлди

Давлат божхона қўмитаси Миллий кинология марказида мазкур марказнинг ташкил этилганлигига 22 йил тўлиши муносабати билан тантанали тадбир ҳамда бу ...

25.10.2018

Ўқувчилар кинология соҳаси билан яқиндан танишишди

“Ёшларга оид давлат сиёсати” тарғиботи ойлиги доирасида Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинология маркази вакиллари пойтахтимизнинг Сергели туманидаги 55-сон умумтаълим ...

21.09.2018

Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилайлик

2018 йил 20 сентябр куни Давлат божхона қўмитаси Миллий кинология Маркази ташаббуси билан ёнғин хавфсизлиги бўйича амалий тадбир бўлиб ...

20.09.2018

Миллий кинология марказида ёшлар сайли бўлиб ўтди (ФОТОРЕПОРТАЖ)

Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинология маркази ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Марказий кенгаши томонидан “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори ...

18.09.2018

Миллий кинология маркази танлов эълон қилади

Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинология маркази 60 кун давомида нонушта, тушлик кечки овқат таомларини ташкиллаштириш бўйича танлов ...

4.09.2018

Одам савдоси - давр муаммоси

“30 июль – Халқаро одам савдосига қарши курашиш куни” муносабати билан Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинология марказида Сергели тумани ...

27.07.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг