Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси

Манзил

Самарқанд шаҳри Бўстонсарой кўчаси 85Ауй

Индекс

140100

Мўлжал

Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси,

Самарқанд вилояти Миллий банк,

Самарқанд Давлат Чет тиллари институти роман-герман тиллари факультети

Телефон

0-366-233-11-55, 0-366-230-42-42

Факс

Факс: 0-366-233-29-33

Ишонч телефони

0-366-233-63-00

e-mail

Веб-сайти:

samarqand_customs@exat.uz

www.bojxona.uz

Жамоат транспорти

Самарқанд темирйўл вокзалидан

автобуслар № 3, 35, 72.

Самарқанд халқаро Аэропортидан

10, 52-рақамли автобус ва маршрут такси

Бошқарма манзили харитаси

Бошқарма ҳақида қисқача маълумот

1992 йил 10 августда Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ташкил этилган.

Самарқанд вилояти божхона бошқармасига қарашли “Самарқанд аэропорти” ва “Жартепа” чегара божхона постлари ҳамда “Самарқанд” ва “Улуғбек” ташқи иқтисодий фаолият (ТИФ) божхона постлари мавжуд.

Самарқанд вилояти божхона бошқармасининг ТИФ божхона постлари орқали экспорт-импорт операцияларини амалга ошираётган жами ТИФ қатнашчилари сони 1 122 нафарни ташкил этади.

Бугунги кунда вилоят ҳудудида 22 та “очиқ” турдаги ва 10 та “ёпиқ” турдаги жами 32 та божхона омборлари ўз фаолиятини олиб бормоқда. Мазкур божхона омборларида тадбиркорлик субъектларига тегишли юкларини эркин муомалага чиқаришга қадар сақлаш учун барча шароитлар мавжуд.

Вилоятда 26 та брокерлик ташкилотлари фаолият кўрсатаяпти. Тадбиркорлар товарларини  экспорт қилиш учун божхона соҳасида яратилган қулайликлардан самарали фойдаланишиб, Россия, Қозоғистон, Хитой, Туркия, Эрон, Афғонистон, Въетнам, Қирғизистон, Белоруссия, Озарбайжон, Украина, Тожикистон ва Ироқ каби – 35 дан ортиқ давлат билан экспорт йўналишидаги ҳамкорликни тўғридан-тўғри йўлга қўйишган.

Экспортда товарлар фоизи бўйича темир йўлда 54 194,13 тонна, авто транспортда эса 84 053,39 тонна товарлар манзилларга жўнатилган.

Шунингдек, вилоят ҳудудида хорижий автомобиллар тўхтаб туришлари учун мўлжалланган 11 та парклар мавжуд.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил   5 октябрдаги ПФ-4848-сон Фармони ижросини таъминлаш борасида, тадбиркорлик субъектлари билан божхона органлари ўртасида пайдо бўлиши мумкин бўлган муаммоли масалаларни кўриб чиқиш ҳамда ўз вақтида бартараф этиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, божхона қонунчилигини такомиллаштириш мақсадида, тадбиркорлик субъектларининг вакиллари ва тадбиркорлик уюшмалари қатнашуви таркибида 2016 йил 26 ноябрдан Самарқанд вилояти божхона бошқармасининг Жамоатчилик маслаҳат Кенгаши ташкил этилган.

Божхона органларининг асосий вазифалари ва функциялари

Божхона органларининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонун билан муҳофаза этиладиган манфаатларини ҳимоя қилиш;

ўз ваколати доирасида Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш ва унинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш;

божхона назорати ва расмийлаштирувини амалга ошириш;

божхона тўловларини ундириш;

божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш, қонун ҳужжатлари бузилишларининг, шу жумладан контрабанданинг олдини олиш, уларни аниқлаш ва уларга чек қўйиш;

ташқи савдо операцияларининг мониторингини амалга ошириш, экспорт-импорт шартномаларининг ижросини таҳлил қилиш, шунингдек ташқи савдо операцияларининг божхона органларига тааллуқли қисмини ўтказишда валюта тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этиш;

товарларнинг ташқи савдосига доир божхона статистикасини ҳамда ташқи иқтисодий фаолиятнинг товар номенклатурасини юритиш;

фуқароларнинг божхона соҳасидаги ҳуқуқий маданиятини юксалтириш;

хавфни бошқариш тизими қўлланилиши самарадорлигининг мунтазам мониторингини амалга ошириш;

божхона органлари фаолиятида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини ва назоратнинг техник воситаларини қўллаш;

божхона ишини ривожлантириш ва такомиллаштиришнинг устувор йўналишларини ишлаб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларининг божхона ишига тааллуқли қисмидан келиб чиқадиган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш.

Божхона органлари фаолиятининг асосий принциплари

Божхона органлари фаолиятининг асосий принциплари қонунийлик, ягоналик, очиқлик ва шаффофлик, жисмоний ҳамда юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этиш ҳамда ушбу ҳуқуқлар, эркинликлар ва қонуний манфаатларни ҳурмат қилишдан иборатдир.

Божхона органларининг ҳуқуқлари

Божхона органлари ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажаришда қуйидаги ҳуқуқларга эга:

божхона назоратини амалга ошириш учун маълумотлар ва ҳужжатларни текшириш, оғзаки сўров ўтказиш, ахборот олиш, божхона кўздан кечирувини, божхона кўригини ва шахсий кўрикни ўтказиш, шунингдек бинолар, ҳудудлар ва транспорт воситаларини кўздан кечириш;

товарлар ва транспорт воситалари эркин муомалага чиқарилгандан сўнг жисмоний ва юридик шахслар томонидан тақдим этилган маълумотларнинг тўғрилигини ҳамда уларнинг ташқи савдо фаолияти қонунийлигини текшириш мақсадида товарлар ва транспорт воситаларига нисбатан божхона назоратини амалга ошириш;

банклардан, молия органларидан ҳамда бошқа ташкилотлардан, шунингдек жисмоний ва юридик шахслардан экспорт-импорт операцияларини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган маълумотлар ва ҳужжатларни сўраш ва олиш;

божхона назоратини ўтказиш мақсадида товарлар ҳамда бошқа буюмлардан намуналар ва нусхалар олиш;

божхонага оид ҳуқуқбузарликларнинг бевосита предмети бўлган товарлар ва бошқа қимматликларни ушлаб туриш ҳамда олиб қўйиш;

терговга қадар текширув, суриштирув олиб бориш ва тезкор-қидирув фаолиятини амалга ошириш;

ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларни маъмурий йўл билан ушлаб туришни амалга ошириш;

махсус рухсатномалар ва лицензиялар бериш;

божхона органлари фаолиятида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан ва назоратнинг техник воситаларидан фойдаланиш;

божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш мақсадида мутахассисни ёки экспертни жалб этиш;

божхона органлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш.

Божхона органларининг мажбуриятлари

Божхона органлари:

божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириши;

божхона тўловлари тўғри ҳисобланиши, тўлиқ ва ўз вақтида тўланиши устидан назоратни амалга ошириши;

божхона назоратини ташкил этиши;

товарларни ва транспорт воситаларини олиб ўтиш, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан ўтиш чоғида жисмоний ва юридик шахсларни уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида ўз вақтида хабардор қилиши;

ўз хизмат вазифаларини бажариши чоғида ўзига маълум бўлиб қолган давлат сирларини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларни ошкор этмаслиги;

ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларнинг содир этилишига имкон яратган сабаблар ва шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш чораларини кўриши;

божхона органларида коррупция ва бошқа мансабдорлик жиноятлари содир этилишининг олдини олишга қаратилган тадбирларни амалга ошириши;

давлат хавфсизлигини, жамоат тартибини, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини сақлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш чора-тадбирларини амалга оширишга кўмаклашиши;

ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишда ахборот хавфсизлиги талабларига риоя этилишини таъминлаши шарт.

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божхона хизмати тўғрисида”ги Қонунидан олинди.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти томонидан жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш жадвали

 

Лавозими

Исми-шарифи

Қабул вақти

Ҳафта кунлари

Бошқарма бошлиғи

Салихов Эркин Тагирович

 

08.00-17.00

Душанба

 Сешанба

 Чоршанба

Бошлиқ ўринбосари

Қурбонов  Сохибжон Олимжонович

Бошқарма бошлиғининг

1-ўринбосари

Салихов Шовкат Санъатович

 

 

08.00-17.00

Пайшанба

 Жума

Шанба

Бошлиқ ўринбосари

Файзуллаев Жасурбек Шавкатович

Изоҳ: Бошқарма раҳбарияти ўз иш жойида бўлмаса, унинг ўрнига жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш тегишлилиги бўйича (мурожаат мазмунига кўра) масъул ходимлар томонидан амалга оширилади.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси таркибий тузилмалари томонидан жисмоний ва юридик шахслар ҳамда уларнинг қонуний вакилларини қабул қилиш жадвали

Масъул бўлим ва гуруҳлар

Қабул кунлари

Қабул вақти

Кадрлар бўлими бошлиғи

ДУШАНБА

0800-1700

Ташкилий-назорат бўлими

0800-1700

Суриштирув ва маъмурий амалиёт бўлими

 

СЕШАНБА

0800-1700

Божхона тўловлари бўлими

0800-1700

Божхона назоратини ташкил этиш бўлими

 

ЧОРШАНБА

0800-1700

Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими

0800-1700

Ташқи савдо операцияларини мониторинг қилиш ва божхона статистикаси бўлими

 

ПАЙШАНБА

0800-1700

Ўз хавфсизлиги гуруҳи

0800-1700

Ахборот-коммуникация технологиялари гуруҳи

 

ЖУМА

0800-1700

Божхона экспертизаси ва товарларни таснифлаш гуруҳи

0800-1700

Юридик хизмат

 

ШАНБА

0800-1700

Молия-иқтисодиёт бўлими

0800-1700

Бошқарма тасарруфидаги постлар ҳақида маълумот

Пост номи

Пост ҳақида қисқача маълумот

Манзили

Боғланиш учун         телефонлар

“Самарқанд аэропорти” чегара божхона пости

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 апрелдаги “Давлат божхона хизмати органларининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-3665-сон Қарорига асосан “Самарқанд аэропорт” чегара божхона пости биринчи тоифали божхона постлари рўйхатига киритилган.

 “Самарқанд аэропорт” чегара божхона пости ихтисослашуви бўйича божхона чегараси орқали ҳаракатланаётган авиатранспорт воситалари ва уларда ташилаётган товарлар, фуқаролар ва уларнинг қўл юкларини божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказишга ихтисослашган божхона пости ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали ўтказиш пунктларида икки йўлакли тизимни қўллаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 814-сон Қарори ижроси доирасида Самарқанд халқаро аэропортида 2018 йил 1 январдан бошлаб жисмоний шахслар учун божхона ҳудудига кириб келиш ва уни тарк этиш бўйича “яшил” ва “қизил” йўлак тизими жорий этилган.

Бунинг натижасида “яшил йўлак” жорий этилмасдан олдин Ўзбекистон Республикасига кириб келишда йўловчига божхона назоратидан ўтиш учун ўртача 2 соатгача вақт сарфланган бўлса, эндиликда ўртача 30 дақиқадан 1 соатгача вақт ичида йўловчилар чегара ва божхона назоратини тарк этишмоқда.

“Самарқанд аэропорт” чегара божхона постининг учиб келиш ва учиб кетиш залларида фуқароларни божхона назоратидан тез ва сифатли ўтказиш учун замонавий рентген аппаратлари ўрнатилган бўлиб, сутка давомида 750-800 нафар йўловчиларни ва уларга тегишли бўлган юкларни божхона назоратидан ўтказиб келмоқда.

Самарқанд халқаро аэропортида Самарқанд–Москва, Самарқанд–Санкт-Петербург, Казань–Самарқанд, Самарканд–Екатеринбург, Самарқанд–Стамбул йўналишлари бўйича ҳафтасига 48 та авиарейс амалга оширилади.

Самарқанд шаҳри

Ибн Сино кўчаси

1-уй

0-366

232-36-75

“Жартепа” чегара божхона пости

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон-Тожикистон Давлат чегараси орқали айрим ўтказиш пунктларининг фаолиятини қайта тиклаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 133-сон Қарорига мувофиқ халқаро мақомга эга бўлган “Жартепа” чегара божхона пости фаолияти қайта тикланди.

“Жартепа” чегара божхона пости биринчи тоифали божхона пости ҳисобланиб, ихтисослашуви бўйича божхона чегараси орқали ҳаракатланаётган автотранспорт воситалари ва уларда ташилаётган товарлар, пиёда ҳаракатланаётган фуқаролар ва уларнинг қўл юкларини божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказишга ихтисослашган божхона пости саналади.

“Жартепа” чегара божхона постининг кириш ва чиқиш залларида фуқароларни божхона назоратидан тез ва сифатли ўтказиш учун замонавий рентген аппаратлари ўрнатилган бўлиб, сутка давомида 2000-2100 нафар йўловчиларни ва уларга тегишли бўлган юкларни божхона назоратидан ўтказиб келмоқда. Постнинг кириш ва чиқиш автойўллари орқали сутка давомида 150-200 та енгил автотранспорт воситалари божхона назоратидан ўтказилмоқда.

Самарқанд вилояти Ургут тумани “Жартепа” ҚФЙда жойлашган

0-366

230-42-42

(48-33)

 “Самарқанд” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 апрелдаги “Давлат божхона хизмати органларининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-3665-сон Қарорига асосан “Самарқанд”  ташқи иқтисодий фаолият божхона пости тоифадан ташқари божхона постлари рўйхатига киритилган.

“Самарқанд” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ихтисослашуви бўйича автортранспорт воситаларида ташилаётган товарлар устидан божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказишга ихтисослашган божхона пости ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 январдаги ПФ-4931-сон Фармонига асосан, Ургут туманида “Ургут” эркин иқтисодий зона (ЭИЗ) ташкил этилди. Мазкур зонада фаолият олиб борадиган ТИФ қатнашчиларига қулайлик яратиш мақсадида, “Самарқанд” ТИФ божхона постининг таркибида “Ургут” ЭИЗ пункти ташкил этилди.

Самарқанд шаҳри “Чуқур йўл” кўчаси

21а уй

 

0-366

233-79-97

 

“Улуғбек” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости

“Улуғбек” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 апрелдаги “Давлат божхона хизмати органларининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-3665-сон Қарорига асосан биринчи тоифали божхона пости рўйхатига киритилган.

“Улуғбек” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ихтисослашуви бўйича ТИФ қатнашчилари томонидан олиб келинадиган товарлар божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказишга ихтисослашган божхона пости ҳисобланади.

“Улуғбек” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости томонидан вилоятда мавжуд 13 та темир йўл бекатлари орқали Ўзбекистон Республикасига кириб келаётган ва чиқиб кетаётган ҳамда транзит ҳаракатланаётган товарлар устидан самарали божхона назорати амалга оширилмоқда.

Каттақўрғон шаҳар ва туманида фаолият олиб борадиган ТИФ қатнашчиларига қулайлик яратиш мақсадида, “Улуғбек” ТИФ божхона пости таркибида “Каттақўрғон” божхона пункти ташкил этилди.

Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари учун қулай шароитлар яратиш, товарларнинг божхона расмийлаштируви жараёнини ўртача вақтини қисқартириш мақсадида 2018 йилда “Улуғбек” ТИФ божхона постининг таркибида “Зарафшон” ва “Жомбой” темир йўл станциялари ҳудудида божхона пунктлари ташкил этилди.

Самарқанд вилояти   Пастдарғом тумани “Чархин” қўрғони

0-366

461-52-18

 

Самарқанд вилояти божхона бошқармасининг Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар гуруҳи ходими ва ҳудудий божхона органлари фаолиятига доир ахборотларни тақдим этувчи масъул шахс ҳақида маълумот

Исми-шарифи

Боғланиш учун маълумотлар

Сатторов Ғайрат Жахонгирович

0-366-230-42-42 (66-34)

Янгиликлар
Япониялик сайёҳлар қадимий Самарқандда

Маълумки, Ўзбекистон Президентининг “Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига биноан ...

22.08.2019

Экспортёрларга амалий ёрдам кўрсатилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 12 ва 14 август кунлари ўтказилган видеоселектор йиғилишларида ҳудудларнинг экспорт салоҳиятини ...

21.08.2019

Иштихонда профилактика тадбири ўтказилди

Самарқанд аэропорти чегара божхона пости ходимлари томонидан Иштихон тумани 35-умумтаълим мактабида божхона соҳасида сўнгги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятига ...

18.08.2019

Юртимизга ташриф буюрган сайёҳларнинг божхона ҳақидаги таассуротлари қандай?

Шарқ гавҳари – Самарқандга кунига юз минглаб сайёҳлар ташриф буюриб, халқимизнинг тарихи, маданияти ва урф-одатларини ўрганишдан манфаатдор. Ҳеч кимга ...

13.08.2019

Бемаврид "таралган" ифор

Божхоначилар томонидан сифати кафолатланмаган маҳсулотларни юртимизга яширин йўллар билан олиб киришга бўлган уринишларга ўз вақтида чек қўйишмоқда.

10.08.2019

Ургутлик тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди

Бугун тадбиркорлик суъбектларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни жойида ўрганиш ва бартараф этиш давлат идоралари ...

9.08.2019

Эркин иқтисодий зона – кенг имкониятлар макони

Мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятида муносиб ўрин тутган “Ургут” эркин иқтисодий зонаси учун Ургут туманидан 390 гектар (Мерганча массивидан 144 ва ...

6.08.2019

Ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир давра суҳбати бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасида «Тадбиркорлик субъектлари томонидан содир этилиш мумкин бўлган ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ҳамда коррупцияга ...

5.08.2019

Тамаки қутисига яширилган оғу

Гиёҳванд ва психотроп моддаларни ноқонуний олиб ўтиш ҳолатларини олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишларга қарамай, бу каби салбий ҳаракатлар ...

3.08.2019

“Темур тузуклари билимдони” танловининг саралаш босқичи бўлиб ўтди

Маълумки, 2018 йил 28 ноябрь куни Қуролли Кучлар академиясида ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган таркибдаги йиғилишида ...

31.07.2019

Одам савдоси – мудҳиш жиноят

Бугунги кунга келиб xалқаро тeрроризм, наркотраффик ва одам савдоси сингари трансмиллий жиноятларнинг инсон хавфсизлигига хуруж қилаётгани боис, улардан жабр ...

26.07.2019

Тамаки маҳсулотлари “яшил” йўлакдан ўтолмади

Тамаки маҳсулотларини божхона чегаралари орқали ноқонуний олиб ўтилиш ҳолатларига божхоначилар ўз вақтида чек қўйишмоқда.

25.07.2019

“Чегара билмас дўстлик” фестивали доирасида Панжикентлик меҳмонлар ташриф буюришди

“Жартепа” чегара божхона пости орқали Ургут туманига Тожикистон Республикасининг Панжикент туманидан туман раҳбари бошчилигида зиёлилар, тадбиркорлар, фермерлар ва санъаткорлар ...

24.07.2019

Самарқандлик божхоначилар “Очиқ мулоқот” кўрсатувида

Жойларда халқ дардини тинглаш, уларни қийнаб келаётган муаммолардан хабардор бўлиш, бу муаммоларга ўз вақтида ечим топиш, божхона соҳасида амалга ...

22.07.2019

Ов қуроли гильзалари ушлаб қолинди

Божхона ходимлари томонидан қурол-яроғ ва ўқ-дориларнинг божхона чегараси орқали ноқонуний равишда олиб ўтилишига доир навбатдаги божхона қоидабузарлиги фош этилди.

17.07.2019

Юртимизга ташриф буюрган сайёҳларнинг таассуротлари қандай?

Шарқ гавҳари – Самарқандга кунига юз минглаб сайёҳлар ташриф буюриб, халқимизнинг тарихи, маданияти ва урф-одатларини ўрганишдан манфаатдор. Ҳеч кимга ...

16.07.2019

Қадимий тангаларни яширинча олиб ўтишга уриниш фош этилди

Мамлакатимиз божхона чегараларидан маданий бойликларни яширинча олиб ўтишга бўлган уринишларга қарши божхоначилар самарали кураш олиб боришмоқда.

15.07.2019

Самарқанд аэропортида ўқув-машғулоти ўтказилди

Божхона органлари ходимлари мамлакатимиз иқтисодий хавфсизлигини ҳимоя қилиш билан бир қаторда чегараларимиз дахлсизлигини ҳам таъминлайдилар.

10.07.2019

Йўл қоидаси умр фойдаси

Йўл ҳаракати иштирокчилари хавфсизлигини таъминлаш давлатимизнинг доимий эътиборида. Ана шундай даврда Самарқанд вилоят божхона бошқармасида божхона ходимларини ҳайдовчилик малакасини ...

10.07.2019

Самарқанд халқаро аэропортида психотроп моддалар ушлаб қолинди

Аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида Самарқандлик божхоначилар доимий равишда профилактика тадбирларини олиб боришларига қарамасдан божхона чегараси орқали ҳаракатланаётган айрим ...

8.07.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг