Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Миллий кинология маркази

 

Манзил

Тошкент шаҳар, Сирғали тумани Қипчоқ 2-тор кўчаси 9.

 

Индекс

100201

 

Мўлжал

“САР” авиакорхонаси, Сергели Молия-иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи

 

Телефон

0371-258-63-22, 202-1221

 

Факс

0371-258-63-68

 

Ишонч телефони

0371-258-63-22

 

е-mail

mkm@customs.uz

 

Жамоат транспорти

58, 59, 126 автобуслар

 

Марказ  ҳақида қисқача маълумот

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинология маркази 1996 йил 24 октябрда Вазирлар Маҳкамасининг 364-сон қарори билан ташкил этилган бўлиб, кинолог ва хизмат итларини тайёрловчи асосий маскан ҳисобланади.

Марказда гиёҳванд моддаларни қидириш, портловчи моддалар, қурол-яроғ ва ўқ-дориларни топиш,  антитеррор, из-қидирув, ҳимоя-қоровул хизмати, қидирув-қутқарув хизмати, валюта қимматликларини қидириш ва мина қидирув йўналишлари бўйича кинолог ва хизмат итлари тайёрланади.

Марказнинг юқори малакали ходимлари илғор тажрибаларни амалиётга татбиқ этишда Австрия, Франция, Латвия, Литва, Корея, Россия, Бельгия, АҚШ, Италия  каби турли давлатлар кинология хизматлари мутахассислари билан доимий равишда тажриба алмашиб келмоқда.

Шунингдек, Марказда халқаро лойиҳалар доирасида хорижий давлатлар кинология хизматлари вакиллари ҳам ўқитиб келинмоқда.

Таъкидлаш лозимки, 2008 йилда Марказга Жаҳон божхона ташкилотининг Минтақавий кинология маркази мақоми берилган бўлиб, бу ўз навбатида унда яратилган инфратузилма ҳамда ўқув-машғулот жараёнларининг жаҳон стандартларига тўлиқ мос эканлигини исботлайди.

Марказ манзили харитаси

 

 

 
   

Миллий кинология маркази раҳбарияти жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш жадвали

 

Лавозими

Исми-шарифи

Қабул кунлари

 

Директор

Турсунов Абдурахмон Турсунович

ҲАР КУНИ

(08:00 дан - 17:00 гача)

 

Директор ўринбосари

Қаҳҳоров Фаррух  Бахтиёрович

ҲАР КУНИ

(08:00 дан - 17:00 гача)

 

Миллий кинология марказида фаолият юритувчи асосий бўлимлар

 

Ветеринария хизмати

 

Ветеринарная хизмати Миллий кинология маркази  ва ҳудудий бошқармадаги хизмат итларига хизмат кўрсатади. Ветеринария хизмати Ветеринария хизмати биноси, карантин  блоки, касал хизмат итларини сақлаш учун изолятор блоки,  дегелминтизатция майдонларидан иборат. 

Ветеринария хизмати биносида муолажа, жарроҳлик, рентген, ташҳис ҳамда лаборатория хоналари мавжуд. Ушбу хоналар замонавий асбоб ускуналар билан жиҳозланган.  

Миллий кинология марказининг ветеринария врачлари томонидан хизмат итларида оғир жарроҳлик амалиётлари ўтказилади. Миллий кинология маркази ветеринарная хизмати Тошкент тиббиёт академияси билан ҳамкорликда ветеринариянинг асосий йўналишлари бўйича қўшма илмий фаолият олиб бормоқда.

 

Хизмат итлари питомниги

Миллий кинология марказида хизмат итлари питомниги асосий бўғини хисобланади. Хизмат итлари питомнигида турли хил зотдаги хизмат итларини кўпайтириш, сақлаш ва урчитиш бажарилади. 

Хизмат итлари питомниги 100 бош зотдор хизмат итларини сақлашга мўлжаланган. Шунингдек, хизмат итларини парваришлаш ва сақлаш, озиқлантириш билан бирга ветеринария-санитария тадбирларини олиб боради.

Хизмат итлари питомниги 100 бош хизмат итлари учун мўлжалланган 10 та блок, Туғруқ комплекси (14 бош она хизмат ити ва 12 бош ёш ит болалари сақлашга мўлжалланган вольерлар, сайр қилдириш ва машқ майдончалари), хизмат итлари учун озуқа тайёрлашга мўлжалланган махсус ошхона, хизмат итларини чўмилтириш хонаси ва хўжалик қисмидан иборат.

Туғруқ комплексида туғруқ ва ёш ит болалари блоки, машқ майдончаси мавжуд бўлиб, йиллига ўртача 50 - 70 бошгача ит болалари туғилади.  

 

Хизмат итлари билан машқ ўтказиш бўлими

Хизмат итлари билан машқ ўтказиш бўлимида “Гиёҳванд моддаларни қидириш”, “Қурол-яроғ ва портловчи моддаларни қидириш”, “Валюта қимматликларини қидириш”, “Мина қидируви”,  “Қидирув қутқарув хизмати”, “Из-қидирув хизмати”,  “Антитеррор” ва “Ҳимоя қоровул хизмати” йўналишлари бўйича кинологларни ўқитиб, хизмат итлари тайёрланади.

Амалий машғулотларда, хизмат итларини инструкторлар томонидан махсус йўналишлар бўйича ўргатиш учун 100 дан ортиқ модуллар ишлаб чиқилган.  

Амалий машғулотлар - ясама аэрокомплекс, авто ва темир йўл постлари, божхона ҳудудларини қамраб олган, ўргатиш майдонлари ва ўқув макетларида, ҳамда турли об-ҳаво шароитлари ва табиий ҳолатларни акс эттирувчи, алоҳида жиҳозланган машқ майдонларида олиб борилади. Уларда амалий машғулотларда фойдаланиш учун замонавий асбоб ускуналар ўрнатилган. Тезкор қидирув машғулотлари, кинолог ва хизмат ити келажакда фаолият олиб борилиши назарда тутилган реал объектларга яқинлаштирилган шароитларда ўтказилади.

Ит ўргатиш деганда, итга шартли ва шартсиз қўзғатувчилар билан систематик равишда таъсир этиш машқлари орқали, уни бошқариш ва бирор вазифани бажаришда қўллаш учун, керакли бўлган кўникмаларни хосил қилиш тушунилади.

Хизмат итларини ўргатиш тўрт турга бўлинади, яъни “Бошланғич машқ курси”, “Умумий машқ курси”, “Махсус машқ курси” ва “Хизмат итларини машқ қилдириш” турларига бўлинади.

 

Ўқув-услубиёт ва таҳлил бўлими

Ўқув-ўргатув жараёни кинологларга “Гиёҳванд моддаларни қидириш”, “Қурол-аслаха ва портловчи моддаларни қидириш”, “Химоя-қоровул хизмати”, “Из-қидирув”, “Қидирув-қутқарув хизмати”, “Антитеррор”, “Валюта қимматликларини қидирув” ҳамда “Мина қидируви” йўналишлари бўйича назарий ва амалий билимлар беришга асосланган.

Ўқув-услубиёт ва таҳлил бўлимида назарий билимлар беришга мослашган компютер синфи, иммитация хонаси ва ҳар бир йўналишга махсус жиҳозланган синф хоналари ҳамда умумий кутубхона мавжуд.

Миллий кинология марказида ўқув-ўргатув жараёни тасдиқланган ўқув режалар ва дастурлар, дарс жадваллари асосида амалга оширилади.

Ўқув машғулотлари ўзбек ва рус тилларида олиб борилади. Ўқув машғулотлари марказнинг малакали ходимлари томонидан ўқув дастурлар, услубий қўлланмалар, маъруза тўпламлари ва ишчанлик ўйинлар тарзида ўтказиладиган амалий машғулотлар сценарийлари асосида олиб борилади. 

Ўқув машғулотлари тасдиқланган дарс жадвали асосида олиб борилади. Ўқув курси якунида кинологлар назарий ва амалий имтиҳонлар топширадилар.

Ўқув курсларини якунида имтиҳонларни муваффақиятли топширган  кинологларга битирув гувоҳномаси топширилади.

Ўқув кунининг давомийлиги 8 соат белгиланган бўлиб. Шундан, Ўқитувчи раҳбарлигида – 3 соат, Хизмат итларини ўтгатувчи инструктор раҳбарлигида – 3 соат, Мустақил тайёргарлик – 2 соат.

 Хизмат итларини ўргатиш давомийлиги: Ҳимоя қоровул хизмати  йўналиши бўйича – 2 ой, Гиёванд моддаларни қидириш йўналиши бўйича – 3 ой, Қурол-аслаҳа ва портловчи моддаларни қидириш йўналиши бўйича – 3 ой, Қидирув-қутқарув хизмати йўналиши бўйича – 3 ой, Из-қидирув хизмати йўналиши бўйича – 4 ой, Антитеррор йўналиши бўйича – 4 ой, Мина қидируви йўналиши бўйича – 3 ой, Валюта қимматликларини қидирув йўналиши бўйича – 3 ой.

Ҳудудий бошқармаларда хизмат қилаётган кинологларнинг кинология соҳаси бўйича билим савиясини ошириб бориш, хизмат итларининг машқ кўникмаларини мустаҳкамлаб бориш мақсадида, ўқув-услубиёт ва таҳлил бўлими томонидан “Гиёҳванд ва портловчи моддаларни қидириш” йўналишида хизмат итларини қўллаш ва уларни парваришлаш бўйича, транспорт воситаларида гиёҳванд моддаларни қидиришда “Хизмат итларини қўллаш услуби” бўйича ўқув қўлланмалар, “Гиёхванд ва портловчи моддаларни қидириш” йўналишида хизмат итларини қўллаш ва уларни парваришлаш бўйича эслатмалар тайёрланган.

Ҳозирги кунда ўқув-услубиёт ва таҳлил бўлими томонидан “Гиёҳванд ва порловчи моддаларни қидириш” йўналишида хизмат итларини ўргатишда, махсус машқ курси бўйича услубий қўлланмалар ва “Кинологлар хизмат вақтида фуқаролар билан мулоқати давомида аҳамаят бериши лозим бўлган кузатув ёки назорат усуллари” бўйича эслатмалар ишлаб чиқилмоқда.

Ўзбекистон Республикасида кинология хизмати фаолиятини  такомиллаштириш, самарадорлигини ошириш мақсадида, миллий кинология марказида доимий равишда ўқув ва амалий семинарлар, хизмат итларини ўргатишнинг замонавий усуллари мавсусида давра суҳбатлари ташкил этиб келинмоқда. 

 

Миллий кинология марказининг фаолиятига доир ахборотларни тақдим этувчи масъул шахс ҳақида маълумот

 

Исми шарифи

Боғланиш учун маълумотлар

 

Самандаров Отамурод Шукурович

+99871 202-12-21 (60-20), 258-63-22

 
           

 

 

Янгиликлар
Божхона тизимида кинологиянинг ўрни

Мустақиллик йилларида Ўзбекистон божхона хизмати фаол ривожланиб, ўз ишининг самарадорлигини тобора ошириб бормоқда. Хусусан, контрабанда ва бошқа жиноятлар ҳамда ...

30.10.2018

Миллий кинология маркази ташкил этилганига 22 йил тўлди

Давлат божхона қўмитаси Миллий кинология марказида мазкур марказнинг ташкил этилганлигига 22 йил тўлиши муносабати билан тантанали тадбир ҳамда бу ...

25.10.2018

Ўқувчилар кинология соҳаси билан яқиндан танишишди

“Ёшларга оид давлат сиёсати” тарғиботи ойлиги доирасида Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинология маркази вакиллари пойтахтимизнинг Сергели туманидаги 55-сон умумтаълим ...

21.09.2018

Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилайлик

2018 йил 20 сентябр куни Давлат божхона қўмитаси Миллий кинология Маркази ташаббуси билан ёнғин хавфсизлиги бўйича амалий тадбир бўлиб ...

20.09.2018

Миллий кинология марказида ёшлар сайли бўлиб ўтди (ФОТОРЕПОРТАЖ)

Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинология маркази ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Марказий кенгаши томонидан “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори ...

18.09.2018

Миллий кинология маркази танлов эълон қилади

Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинология маркази 60 кун давомида нонушта, тушлик кечки овқат таомларини ташкиллаштириш бўйича танлов ...

4.09.2018

Одам савдоси - давр муаммоси

“30 июль – Халқаро одам савдосига қарши курашиш куни” муносабати билан Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинология марказида Сергели тумани ...

27.07.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг