Марказий аппарат
37, 51, 121 - йўловчи автобуслар ва 171-такси маршрутининг "Ўзбекистон метроси" бекати
Мўлжал: Давлат ва жамият бошқаруви академияси ва Тошкент Давлат иқтисодиёт университети ўртасида жойлашган
Давлат божхона бошқармаси
Давлат божхона бошқармаси
Давлат божхона бошқармаси
Давлат божхона бошқармаси
Давлат божхона бошқармаси
Давлат божхона бошқармаси
Давлат божхона бошқармаси
Давлат божхона бошқармаси
Давлат божхона бошқармаси
Давлат божхона бошқармаси
Давлат божхона бошқармаси
Давлат божхона бошқармаси
Давлат божхона бошқармаси
Давлат божхона бошқармаси
Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўлимининг вазифалари
Қуйидагилар бўлим фаолиятининг асосий вазифалари ҳисобланади:
аҳоли билан очиқ мулоқотни йўлга қўйишнинг самарали механизмлари ва усулларини жорий этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг давлат божхона хизмати органлари фаолияти тўғрисидаги ахборотни излаш, олиш ва тарқатишга доир ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган нормалари ижросини сўзсиз ва сифатли таъминлаш;
Божхона қўмитаси раҳбарияти томонидан замонавий талабларга мувофиқ белгиланадиган ахборот сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишда иштирок этиш;
ахборот соҳасидаги ягона давлат сиёсатини амалга ошириш борасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати, давлат ва хўжалик бошқаруви бошқа органларининг ахборот хизматлари, оммавий ахборот воситалари таҳририятлари, жамоат бирлашмалари билан самарали ва амалий ҳамкорликни таъминлаш ҳамда бу бўйича тегишли комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Божхона қўмитаси фаолияти, унинг фаолият соҳасига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида кенг жамоатчиликни холисона, сифатли ва тезкор хабардор қилиш;
оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш, ахборот хизмати билан доимий ҳамкорликда ишлайдиган журналистлар доирасини шакллантириш, ахборот хабарларини (матбуот учун ахборотлар, бюллетенлар ва шу кабиларни) тарқатиш, оммавий ахборот воситалари сўрови асосида уларга оғзаки, ёзма ва электрон шаклда ахборот тақдим этиш;
оммавий тадбирларни, шу жумладан, Божхона қўмитаси раҳбарлари ва мансабдор шахслари иштирокидаги тадбирлар (мажлислар, йиғилишлар, учрашувлар, матбуот анжуманлари, брифинглар, семинарлар, давра суҳбатлари ва бошқалар)ни ташкил этиш;
қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари, социал ва ижтимоий аҳамиятга молик муҳим дастурлар, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш юзасидан ишлаб чиқилган Давлат дастурида назарда тутилган божхона хизмати органлари фаолиятига доир вазифалар ижроси ҳақида кенг жамоатчиликни хабардор қилиб боради;
Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси расмий веб-сайтининг самарали фаолиятини ташкил этиш, унга доимий равишда ахборот материалларини жойлаштириш ҳамда божхона органлари таркибий тузилмаларига тегишли бошқа веб-ресурсларини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш;
ахборотни Божхона қўмитасининг расмий веб-сайтида тезкор жойлаштириш ва ўз вақтида янгилаб бориш, Интернет тармоғидаги веб-ресурсларни, шу жумладан, ижтимоий ва мобиль тармоқларни ривожлантириш;
ахборот майдони мониторингини олиб бориш ва таҳлил қилиш, нотўғри хабар ёки божхона органлари обрўсига путур етказувчи материалларга зудлик билан муносабат билдиришнинг турлари, усуллари ва даражаси бўйича экспертлар билан биргаликда таклифлар тайёрлаш, оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан, Интернет тармоғида материаллар тарқатиш бўйича комплекс ишларни ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикаси оммавий ахборот воситалари мухбирларини Божхона қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳузурида аккредитация қилинишига доир фаолиятни мувофиқлаштириб бориш;
Божхона қўмитаси таркибий тузилмалари билан биргаликда миллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларида тарқатиш учун хабар, ахборот-маълумот тусидаги материаллар, шарҳлар ва ахборот-таҳлилий материаллар тайёрлаш;
идора фаолиятига нисбатан жамоатчилик фикрининг ҳолатини ҳамда миллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари позициясини ўрганишга доир таҳлилий ишларни амалга ошириш ва улар тўғрисида ДБҚ раҳбариятига ахборот бериш;
Божхона қўмитаси раҳбариятига божхона органлари фаолиятида ошкоралик, шаффофлик ва очиқликни таъминлаш аҳволи юзасидан ҳисобот тақдим этиш;
оммавий ахборот воситалари билан ахборот-маълумотнома ишларини амалга ошириш учун Божхона қўмитаси фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича таҳлилий ва статистик матнлар, фото, аудио, видеоматериаллар ва бошқа маълумотларнинг тизимлаштирилган маълумотлар базаси ташкил этилиши ва юритилишини таъминлаш;
давлат божхона хизмати органлари мансабдор шахсларининг фуқаролик жамияти институтлари ва жамоатчилик вакиллари билан учрашув ва брифингларини, иқтисодий хавфсизликни таъминлаш, контрабанда ва божхона қоидабузарликларининг олдини олиш ва мамлакатда ташқи иқтисодий фаолиятни қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича фуқаролар билан очиқ, тўғридан-тўғри мулоқотларини ташкил этиш;
тадбиркорлик ва туризмни фаол ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида олиб борилаётган чора-тадбирларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш;
экспортни ривожлантириш, маҳаллий маҳсулотлар ва хизматларни ташқи бозорларга олиб чиқишда тадбиркорларга яқиндан кўмак кўрсатиш мақсадида божхона органларининг тегишли таркибий тузилмалари ҳамда ваколатли идоралар билан ҳамкорликда тадбиркорлар ўртасида ўтказиладиган семинарлар ва давра суҳбатлари юзасидан репортажлар тайёрлаш;
ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, иқтисодий хавфсизликни таъминлаш, ташқи иқтисодий фаолиятни қўллаб-қувватлаш ҳамда контрабанда ва божхона қоидабузарликларига қарши курашиш соҳасидаги божхона органлари фаолияти тўғрисида аҳолига ўз вақтида ва ишончли ахборот етказиш бўйича комплекс чора-тадбирлар кўриш ва зарур шарт-шароитлар яратиш;
ахборотдан фойдаланувчиларнинг божхона органлари фаолияти тўғрисидаги ахборотдан монеликсиз фойдаланишини таъминлашга доир фаолиятини мувофиқлаштириш;
ҳудудий божхона органларининг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар гуруҳлари фаолиятига ташкилий-услубий ёрдам кўрсатиш, улар фаолиятини таҳлил ва мониторинг қилиш ҳамда уларнинг натижалари бўйича тавсия ва услубий қўлланмалар ишлаб чиқиш;
“Божхона тарихи” музейи фаолиятини илмий-методик жиҳатдан ташкил этиш, миллий божхона тизими тарихи ва фаолияти билан боғлиқ бўлган тарихий, маданий, илмий асарлар ва маълумотларни жамлаш;
Божхона қўмитаси Ахборот-кутубхонаси ишини ташкил этиш, унинг фондини соҳага оид илмий-услубий, бадиий ва бошқа адабиётлар билан доимий тўлдириб бориш, уларни сақлаш ва умумий равишда фойдаланишни ташкил этиш, кутубхона ишига замонавий технологияларини жорий этиш.
Бўлим қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга оширади.
Божхона қўмитаси Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўлими
Ахборот хизмати раҳбари ва божхона органлари фаолиятига доир ахборотларни тақдим этувчи масъул шахс:
Ахборот хизмати раҳбари Ҳ.Тангриев - Телефон: 55-502-21-55
Божхона қўмитаси расмий веб сайти учун масъул шахс: Ж.Караматов 55-502-76-00 (5232)
Электрон почта: bojxona@umail.uz
Ўзбекистон Республикаси Миллий ҳуқуқий интернет портали
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб сайти
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali
Ўзбекистон Республикаси Очиқ маълумотлар портали
Божхона қўмитаси ҳузуридаги “Божхона-сервис” давлат муассасаси
Божхона институти