"Тошкент АЭРО" ихтисослаштирилган божхона комплекси

Агзамходжаев Искандар Ялкинович

 

Бошқарма бошлиғи

 

Фуқароларни қабул қилиш ҳар куни 09-00 дан 17-00 гача

 

(998 – 55) 502-86-30

 

Байдебов Азамат Шавкатович

 

Бошқарма бошлиғи 1-ўринбосари

 

Фуқароларни қабул қилиш ҳар куни 09-00 дан 17-00 гача

 

(998 – 55) 502-86-30

"Тошкент АЭРО" ихтисослаштирилган божхона комплекси функция ва вазифалари

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

божхона иши ривожланишининг устувор йўналишларини ишлаб чиқиш, божхона қонунчилиги ҳамда ҳуқуқни кўллаш амалиётини такомиллаштириш, божхона соҳасидаги қонунбузилиш ҳолатларининг сабаб ва шарт-шароитларини таҳлил қилиш, уларни бартараф этиш бўйича самарали чора-тадбирларни амалга ошириш;

божхона назоратининг замонавий усул, шакл ва техник воситаларини жорий этиш орқали товарларнинг ноқонуний олиб кирилиши, божхона тўловларини тўлашдан бўйин товлаш схемаларини аниқлаш;

ташки савдо операцияларини мониторинг қилиш, экспорт-импорт шартномалари ижросини таҳлил қилиш, товарлар экспорти прогнозларини бажариш, ташки савдо операцияларини амалга оширишда валюта қонунчилигига риоя қилиш;

божхона статистикасининг шаклланиши ва ишончлилиги, Ўзбекистон Республикасининг ташки савдоси ҳамда мамлакатнинг савдосидаги асосий ҳамкорлари — давлатлар билан савдо-иқтисодий алоқалари ривожи ҳақида таҳлилий маълумотлар тайёрлаш;

статистик маълумотларнинг ишончлилигини таъминлаш, ташки савдо соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни аниқлаш;

товарларнинг ташки иқтисодий фаолият товар номенклатураси бўйича тўғри таснифланишини баҳолаш, уларнинг божхона қийматини аниқлаш, божхона тўловларини ҳисоблаш ва ундириш, шунингдек, ушбу масалаларда услубий ёрдам кўрсатишни назарда тутадиган божхона постлари фаолияти устидан ишончли назорат тизимини ишлаб чиқиш;

контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашишнинг ҳолати ва самарадорлиги, товарларни ноқонуний олиб кириш механизмларини аниқлаш ва таҳлил қилиш, қонун бузилишининг олдини олиш бўйича самарали чоралар ишлаб чиқиш, жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ҳар томонлама, тўлиқ ва объектив кўриб чиқиш, фуқароларни шахсан қабул қилиш.

Манзил

Манзил:

Тошкент шаҳар, Сирғали тумани, Ислом Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аэропорти

Автобуслар: 11,40, 45, 47,61, 67,76,77,94,1061
Йўналишдаги такси: 7,62
Телефон: (998 – 55) 502-86-30
Факс: (998 -71) 255-83-89
E-mail: toshkent_aero@customs.uz

Божхона постлари

Пост номиПост ҳақида қисқача маълумотМанзилиБоғланиш учун телефонлар
Ислом Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аэропорти чегара божхона постиИслом Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аэропорти чегара божхона пости тоифадан ташқари божхона пости бўлиб, республикамизга авиа транспортда кириб келаётган ва чиқиб кетаётган йўловчилар, ҳамда уларнинг қўл юки ва багажларини божхона назоратидан ўтказади.Тошкент шаҳар, Сирғали тумани. Ислом Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аэропорти(998-55)502-86-30, (998-55)502-86-45
«Авиа-юклар» ТИФ божхона пости«Авиа-юклар» ташқи иқтисодий фаолият божхона пости республикамиз ҳудудига авиа транспорт орқали импорт ва экспорт қилинадиган товарларни божхона назорати ва расмийлаштирувини амалга оширади.Тошкент шаҳар, Сирғали тумани, аэропорт ҳудуди 31(998-55) 502-86-43
“Бош почтамт” ТИФ божхона постиБош почтамт” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости халқаро курьерлик ва почта жўнатмалари қонун ҳужжатларига мувофиқ божхона кўригидан ўтказилади ва расмийлаштирилади.Тошкент шаҳар, Сирғали тумани, Қумариқ кўчаси 102(998-78) 207-14-03