Божхона институтига ишга қабул қилиш

Божхона институти профессор-ўқитувчи лавозимларига ишга кириш истагида бўлган фуқаролар очиқлик ва шаффофлик тамойиллари асосида танлов асосида ишга қабул қилинади.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар бўш иш ўринлари бўйича new.customs.uz сайти орқали берилган онлайн мурожаатлари асосида кўриб чиқилади.

Профессор-ўқитувчи лавозимларига ишга кириш танловида олий маълумотга эга бўлган шахс (магистр, дипломли мутахассис), шунингдек илмий даража (фан номзоди, тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг фалсафа доктори (Ph.D) даражасига ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига) ва илмий унвонга эга бўлган ҳамда бундай даража ва унвонга эга бўлмаган, бироқ ўқитувчилик, илмий-тадқиқот ва ишлаб чиқариш ишлари тажрибасига эга бўлган шахслар ҳам қатнашиши мумкин.

Илмий даража ва унвонга эга, хорижий тил бўйича амалдаги сертификат мавжуд, охирги 3 йилда педогогик малака ошириш ва қайта тайёрлашдан ўтган фуқароларга бошқа номзодларга нисбатан устунлик берилади.

Номзодлар хизматга қабул қилишда қуйидаги танлов босқичларидан ўтади:

  • Дастлабки суҳбат (диктант, психологик тест, якка тартибда суҳбат);
  • Жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш;
  • Махсус текширув;
  • Тиббий шаҳодатлаш;
  • Якуний суҳбат.

Номзодларга қўйиладиган талаблар ҳамда хизмат қабул қилишга монеълик қилувчи ҳолатлар билан тўлиқ   линк  орқали танишиб чиқиш мумкин.