Марказий аппарат
37, 51, 121 - йўловчи автобуслар ва 171-такси маршрутининг "Ўзбекистон метроси" бекати
Мўлжал: Давлат ва жамият бошқаруви академияси ва Тошкент Давлат иқтисодиёт университети ўртасида жойлашган
Давлат божхона бошқармаси
Давлат божхона бошқармаси
Давлат божхона бошқармаси
Давлат божхона бошқармаси
Давлат божхона бошқармаси
Давлат божхона бошқармаси
Давлат божхона бошқармаси
Давлат божхона бошқармаси
Давлат божхона бошқармаси
Давлат божхона бошқармаси
Давлат божхона бошқармаси
Давлат божхона бошқармаси
Давлат божхона бошқармаси
Давлат божхона бошқармаси
Божхона омбори — махсус жиҳозланган ва белгиланган жой бўлиб, биноларнинг ҳудудини ва (ёки) очиқ майдончаларни ўз ичига олган ҳамда товарларни божхона назорати остида сақлашга мўлжалланган бўлади.
Божхона омборида:
Божхона омборининг нормал фаолият кўрсатишини таъминлаш учун фойдаланиладиган товарлар (масалан, ортиш-тушириш техникаси, совутиш ускунаси, компьютер техникаси, махсус кийим-бош ва бошқалар) божхона омбори ва вақтинча сақлаш божхона режимлари остида жойлаштирилмайди.
Божхона омборида ва унга туташ ҳудудда товарлар билан ишлаб чиқариш операциялари ҳамда бошқа тижорат операциялари амалга оширилишига йўл қўйилмайди, тегишли божхона режимида назарда тутилган операциялар бундан мустасно.
Божхона омбори очиқ ёки ёпиқ турда бўлиши мумкин:
Очиқ турдаги божхона омбори — ҳар қандай шахслар фойдаланиши мумкин бўлган божхона омбори.
Ёпиқ турдаги божхона омбори — лицензиат товарларини сақлашга мўлжалланган божхона омбори, қонунчиликда назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно. Ёпиқ турдаги божхона омборига лицензиат товарларидан ташқари унинг таркибий тузилмалари товарлари ҳам жойлаштирилиши мумкин.
Божхона омборида сақлашни назарда тутмайдиган ўзгача божхона режими остида сақлашга ариза берилган товарлар божхона омборидан танланган божхона режимига мувофиқ бундай товарлар чиқарилиши пайтидан бошлаб, уч иш кунидан кечикмай олиб чиқилиши керак.
Божхона омбори фаолиятини амалга оширишга Лицензия - лицензияловчи орган томонидан амал қилиш муддати чекланмаган ҳолда, омбор ҳудудига (божхона омбори сифатида фойдаланиш мўлжалланаётган бинолар ва (ёки) очиқ майдончалар, шунингдек, божхона назорати зонаси) эга бўлган талабгорга талабгор, божхона омбори ҳудуди, бинолар ҳамда божхона назорати зонаси ушбу Регламент талаблари ва шартларига мувофиқ бўлиши шарти билан берилади.
Талабгорга тегишли бўлган, бир юридик манзилда ва (ёки) бир божхона назорати зонасида жойлашган бир нечта бино ва (ёки) очиқ майдонлар учун битта лицензия берилади.
Лицензияловчи орган — Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бўйича бошқармалари, “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси божхона органлари томонидан таъсис этиладиган божхона омборлари очиқ турдаги божхона омборлари ҳисобланади.
Лицензия бўйича ҳуқуқларни бошқа шахсларга бериш тақиқланади.
Божхона омбори фаолиятини лицензиялашнинг тўлиқ тартиботи билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида” 2020 йил 9 апрелдаги 210-сон қарори орқали танишиб чиқишингиз мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Миллий ҳуқуқий интернет портали
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб сайти
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali
Ўзбекистон Республикаси Очиқ маълумотлар портали
Божхона қўмитаси ҳузуридаги “Божхона-сервис” давлат муассасаси
Божхона институти