Товарларни божхона чегараси орқали олиб ўтиш мақсадларига боғлиқ ҳолда уларнинг божхона расмийлаштируви божхона режимларининг турларига мувофиқ амалга оширилади.
Қонун ҳужжатлари бузилган тақдирда, божхона режимида турган товарлар белгиланган тартибда олиб қўйилиши мумкин.
Эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режими шундай режимки, бунда божхона ҳудудига олиб кирилган товар уни ушбу ҳудуддан қайтариб олиб чиқиш мажбуриятисиз шу ерда эркин муомалада қолади. |
|
Реимпорт божхона режими шундай режимки, бунда илгари божхона ҳудудидан олиб чиқилган товарлар божхона божлари, солиқлар тўланмаган ва иқтисодий сиёсат чоралари қўлланилмаган ҳолда, Божхона Кодекснинг 59-моддасида белгиланган муддатларда божхона ҳудудига қайтариб олиб кирилади. |
|
Вақтинча сақлаш божхона режими шундай режимки, бунда божхона ҳудудига олиб кирилган ҳар қандай товар тайинланган божхона органига тақдим этилган пайтдан бошлаб ва танланган божхона режимига мувофиқ чиқариб юборилгунига қадар, божхона тўловлари тўланмаган ҳамда иқтисодий сиёсат чоралари қўлланилмаган ҳолда вақтинча божхона назорати остида сақланиши мумкин. |
|
Божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режими шундай режимки, бунда товар божхона ҳудудига қайта ишлаш ва уни қайта ишлаш маҳсулотлари тарзида олиб чиқиш мақсадида, божхона божлари ва солиқлар тўлашдан шартли озод этилган ҳолда олиб кирилади. |
|
Экспорт божхона режими шундай режимки, бунда Ўзбекистон товари уни қайтариб олиб кириш мажбуриятисиз божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқилади. |
Реэкспорт божхона режими шундай режимки, бунда божхона ҳудудига илгари олиб кирилган товар ёхуд божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимига жойлаштирилган товарни қайта ишлаш маҳсулоти божхона ҳудудидан божхона божлари ва солиқлар тўланмаган, товарга нисбатан иқтисодий сиёсат чоралари қўлланилмаган ҳолда олиб чиқилади. |
|
Вақтинча олиб чиқиш божхона режими шундай режимки, бунда божхона ҳудудида эркин муомалада турган товар ушбу ҳудуддан ташқарида вақтинча фойдаланиш мақсадида, божхона божлари ва солиқлар тўланишдан шартли равишда озод этилган, иқтисодий сиёсат чоралари қўлланилмаган ҳолда олиб чиқилади. |
|
Божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлашбожхона режими шундай режимки, бунда Ўзбекистон товарлари божхона ҳудудидан ташқарига қайта ишлаш ва уларнинг қайта ишлаш маҳсулотларини кейинчалик божхона ҳудудига олиб кириш мақсадида олиб чиқилади. |
|
Вақтинча сақлаш божхона режими шундай режимки, бунда божхона ҳудудига олиб кирилган ҳар қандай товар тайинланган божхона органига тақдим этилган пайтдан бошлаб ва танланган божхона режимига мувофиқ чиқариб юборилгунига қадар божхона тўловлари тўланмаган ҳамда иқтисодий сиёсат чоралари қўлланилмаган ҳолда вақтинча божхона назорати остида сақланиши мумкин. |
Божхона омбори божхона режими шундай режимки, бунда божхона ҳудудига олиб кирилган ва божхона ҳудудидан олиб чиқиш учун мўлжалланган товар божхона божлари, солиқлар тўланмаган ҳамда иқтисодий сиёсат чоралари қўлланилмаган ҳолда муайян биноларда (жойларда) божхона назорати остида сақланади. |
|
|
Эркин омбор божхона режими шундай режимки, бунда товар муайян жойлар ва ҳудудларда божхона тўловлари тўланмаган ҳамда иқтисодий сиёсат чоралари қўлланилмаган ҳолда жойлаштирилади. |
Эркин божхона зонаси божхона режими шундай режимки, бунда товар муайян жойлар ва ҳудудларда божхона тўловлари тўланмаган ҳамда иқтисодий сиёсат чоралари қўлланилмаган ҳолда жойлаштирилади ва шу тарзда ундан фойдаланилади. |
|
Бож олинмайдиган савдо божхона режими шундай режимки, бунда товарлар божхона ҳудудининг божхона органлари томонидан белгиланган жойларида божхона божлари, солиқлар тўланмаган ва иқтисодий сиёсат чоралари қўлланилмаган ҳолда божхона назорати остида туради ҳамда реализация қилинади. |
|
Божхона транзити божхона режими шундай режимки, бунда: •
олиб кирилган товар жўнатувчи
божхона
органи ва товар келиб тушадиган
божхона
органи орасидаги божхона ҳудуди
бўйлаб,
шу жумладан чет давлат ҳудуди
орқали
божхона назорати остида;
•
Ўзбекистон товарлари божхона
чегарасида
жойлашган жўнатувчи божхона
органи ва
товар келиб тушадиган божхона
органи
орасидаги чет давлат ҳудуди
бўйлаб
божхона божлари ва солиқлар
тўланмаган,
шунингдек иқтисодий сиёсат
чоралари
қўлланилмаган ҳолда олиб
ўтилади;
|
Божхона омбори божхона режими шундай режимки, бунда божхона ҳудудига олиб кирилган ва божхона ҳудудидан олиб чиқиш учун мўлжалланган товар божхона божлари, солиқлар тўланмаган ҳамда иқтисодий сиёсат чоралари қўлланилмаган ҳолда муайян биноларда (жойларда) божхона назорати остида сақланади. |
|
Давлат фойдасига воз кечиш божхона режими шундай режимки, бунда ваколатли шахс товардан воз кечади ҳамда уни божхона тўловлари тўланмаган ва иқтисодий сиёсат чоралари қўлланилмаган ҳолда текинга давлат мулкига ўтказади. |
Норматив ҳужжатлар