Божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларни бузганлик учун жавобгарлик

Ўзбекистон Республикасида импорт, экспорт ёки транзит бўйича товар-моддий бойликларини расмийлаштириш билан боғлиқ содир этилган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари юзасидан жавобгарлик - Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ҳамда Жиноят кодексларига мувофиқ белгиланади.

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1842, 1851, 189, 1891, 2201 ҳамда 227, 2271 -22727-моддаларида божхона қонунчилиги бузилганлиги учун маъмурий жавобгарлик белгиланган (https://lex.uz/docs/97664).

Ҳусусан, мазкур турдаги ҳуқуқбузарликларнинг айримлари келтирилади:

- Товарлар ва транспорт воситаларини декларациялаш тартибини бузиш бўйича фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга  уч бараваридан етти бараваригача жарима жазоси белгиланган (МЖтКнинг 22710-моддаси).

- Товарлар ва транспорт воситаларини Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқмаслик ёки уларни ушбу ҳудудга қайтариб олиб кирмаслик бўйича фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга  етти бараваридан ўттиз бараваригача жарима жазоси ёки товарларни мусодара қилиш жазоси белгиланган (МЖтКнинг 22716-моддаси).

- Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтишда иқтисодий сиёсат чоралари ва бошқа чекловларни қўлланиш тартибига риоя қилмаслик бўйича товарлар мусодара қилиниб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга  етти бараваридан ўттиз бараваригача жарима жазоси белгиланган (МЖтКнинг 22719-моддаси).

- Тижорат мақсадлари учун мўлжалланмаган товарлар ниқоби остида Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтиш товарлар мусодара қилиниб, базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн беш бараваригача жарима жазоси белгиланган (МЖтКнинг 22720-моддаси).

- Товарлар ва транспорт воситаларини белгиланган тартибни бузган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб ўтиш бўйича товарлар мусодара қилиниб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга  етти бараваридан ўн беш бараваригача жарима жазоси белгиланган (МЖтКнинг 22721-моддаси).

- Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб ўтилаётган товарларни декларацияламаслик ёки нотўғри декларациялаш, яъни товарлар, уларнинг божхона режими ва бошқалар ҳақида божхона мақсадлари учун зарур бўлган белгиланган ёзма, оғзаки ёки бошқа шаклдаги маълумотларни бермаслик ёхуд нотўғри маълумотлар бериш бўйича товарлар мусодара қилиниб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга  етти бараваридан ўн беш бараваригача жарима жазоси белгиланган (МЖтКнинг 22722-моддаси 1-қисм).

- Нотўғри маълумотларни кўрсатиш, бу маълумотлар Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтиш, уларни талаб этилаётган божхона режимига жойлаштириш, божхона тўловлари миқдори тўғрисида божхона органи томонидан қарор қабул қилинишига таъсир этмаган бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорда жарима жазоси белгиланган (МЖтКнинг 22722-моддаси 2-қисм).

- Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига божхона қоидаларини бузган ҳолда олиб кирилган товарлар ва транспорт воситаларини ташиш, сақлаш, сотиб олиш, улардан фойдаланиш ёки уларни тасарруф этиш товарлар мусодара қилиниб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга  етти бараваридан ўн беш бараваригача жарима жазоси белгиланган (МЖтКнинг 22723-моддаси).

- Божхона тўловларидан ғайриқонуний озод қилишга, уларни камайтиришга, тўланган божхона тўловларини қайтариб олиш, тўловлар ва бошқа ҳақни олишга ёхуд етарли асосларсиз уларни қайтармасликка қаратилган хатти-ҳаракатлар бўйича  фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн беш бараваригача жарима жазоси белгиланган (МЖтКнинг 22725-моддаси).

- Диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш бўйича товарлар мусодара қилиниб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан юз бараваригача, мансабдор шахсларга эса — эллик бараваридан юз эллик бараваригача миқдорда жарима жазоси белгиланган (МЖтКнинг 1842-моддаси)

 - Пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш, худди шунингдек уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистон Республикасига олиб кириш (Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш) ёки ўтказиш бўйича товарлар мусодара қилиниб, базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан йигирма бараваригача жарима жазоси белгиланган (МЖтКнинг 1851-моддаси)

- Порнографик маҳсулотни тайёрлаш, олиб кириш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш бўйича товар мусодара қилиниб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан тўрт юз бараваригача, мансабдор шахсларга эса — юз бараваридан тўрт юз эллик бараваригача миқдорда жарима жазоси белгиланган (МЖтКнинг 189-моддаси).

- Тазйиқни, зўравонликни ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, олиб кириш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш бўйича товар мусодара қилиниб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан тўрт юз бараваригача, мансабдор шахсларга эса — юз бараваридан тўрт юз эллик бараваригача миқдорда жарима жазоси белгиланган (МЖтКнинг 1891-моддаси).

- Пневматик, сигнал берувчи, улоқтириш қуролини, ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуролини ички ишлар органларининг тегишли рухсатномаларисиз реализация қилиш, олиш, сақлаш, олиб юриш, ташиш, коллекциялаш, кўргазмага қўйиш, улардан фойдаланиш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит олиб ўтиш бўйича қуролни мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача, мансабдор шахсларга эса — йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима ёки ўн беш суткагача маъмурий қамоқ жазоси белгиланган (МЖтКнинг 2201-моддаси)

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси нинг 182, 184, 1861, 246-моддаларида божхона қонунчилиги бузилганлиги учун маъмурий жавобгарлик белгиланган (https://lex.uz/docs/111453)

- Божхона назоратини четлаб ёки божхона назоратидан яшириб ёхуд божхона ҳужжатлари ёки воситаларига ўхшатиб ясалган ҳужжатлардан алдаш йўли билан фойдаланган ҳолда ёки декларациясиз ёхуд бошқа номга ёзилган декларациядан фойдаланиб, товар ёки бошқа қимматликларни кўп миқдорда (жуда кўп миқдорда, чегарани бузиб ўтиш, яъни божхона хизматининг розилигини олмасдан туриб, товар ёки бошқа қимматликларни Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан очиқдан-очиқ ўтказиш йўли билан, уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб, хизмат лавозимидан фойдаланган ҳолда содир этилган бўлса)  Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан ўтказиш бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки тўрт юз саксон соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш каби жавобгарлик белгиланган (ЖКнинг 182-моддаси).

- Солиқлар ёки йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш (такроран, анча, кўп ва жуда кўп миқдорда) бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг бир юз эллик бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш каби жавобгарлик белгиланган (ЖКнинг 184-моддаси).

- Этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш (анча, кўп, жуда кўп миқдорда, бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, такроран ёки хавфли рецидивист томонидан, хизмат лавозимини суиистеъмол қилиш йўли билан содир этиш) бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз эллик бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд ўн икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш каби жавобгарлик белгиланган (ЖКнинг 1861-моддаси).

Контрабанда, яъни божхона назоратини четлаб ёки божхона назоратидан яшириб ёхуд божхона ҳужжатлари ёки воситаларига ўхшатиб ясалган ҳужжатлардан алдаш йўли билан фойдаланиб, декларациясиз ёки бошқа номга ёзилган декларациядан фойдаланиб, кучли таъсир қилувчи, заҳарли, заҳарловчи, портловчи моддалар, радиоактив материаллар, портлатиш қурилмалари, қурол-яроғ, ўқотар қуролни, ўқ-дориларни ёки ўқотар қуролнинг асосий қисмларини, шунингдек гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ёки диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастликни тарғиб қилувчи материалларни, Ядровий, кимёвий, биологик ва оммавий қирғин қуролининг бошқа турларини, шундай қуролларни яратишда фойдаланилиши мумкинлиги аён бўлган материал ва мосламаларни, радиоактив материалларни шунингдек кўп миқдордаги гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан ўтказиш бўйича беш йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш каби жавобгарлик белгиланган (ЖКнинг 246-моддаси).