Марказий аппарат
37, 51, 121 - йўловчи автобуслар ва 171-такси маршрутининг "Ўзбекистон метроси" бекати
Мўлжал: Давлат ва жамият бошқаруви академияси ва Тошкент Давлат иқтисодиёт университети ўртасида жойлашган
Давлат божхона бошқармаси
Давлат божхона бошқармаси
Давлат божхона бошқармаси
Давлат божхона бошқармаси
Давлат божхона бошқармаси
Давлат божхона бошқармаси
Давлат божхона бошқармаси
Давлат божхона бошқармаси
Давлат божхона бошқармаси
Давлат божхона бошқармаси
Давлат божхона бошқармаси
Давлат божхона бошқармаси
Давлат божхона бошқармаси
Давлат божхона бошқармаси
“Ўзбекистон Республикасининг Божхона хизмати тўғрисидаги” Қонунининг 6-моддасига мувофиқ божхона органлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган мақомига эга. Шунга кўра, божхона ходимлари лавозимга тайинланади ёки озод этилади.
Божхона ходимлари билан Меҳнат кодексига мувофиқ меҳнат шартномалари тузилмайди. Улар алоҳида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.04.2018 йилдаги ПҚ-3665-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси давлат божхона органларининг Интизом Низоми”га кўра лавозимга тайинланади ва озод этилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.04.2018 йилдаги ПҚ-3665-сон қарорига кўра “Ўзбекистон Республикаси давлат божхона органларининг Интизом Низоми”да (2-боб. Ходимларнинг одоб-ахлоқ қоидалари) 9-банди "Ходимлар коррупциянинг ҳар қандай кўринишига қарши курашиши ва фаоллик билан унинг профилактикасига кўмаклашиши шарт.";
23-бандида: "Бошлиқ қуйидагиларга мажбур:.... коррупция ва ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш ҳолатларининг олдини олиш, ходимларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи ҳаракатларга чек қўйиш чораларини кўриш, деб кўрсатилган. Ушбу норматив ҳужжатлар билан барча божхона ходимлари таништирилган.
Сўнгги йилларда республикамизда коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ижроси юзасидан божхона органларида бир қатор мақсадли тадбирлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Ҳисоб палатаси билан ҳамкорликда “Давлат божхона қўмитаси тизимида коррупцияга қарши курашиш ва олдини олиш бўйича “Йўл харитаси” ҳамда коррупция аломатларини фош этишда кўмак кўрсатаётган шахсларни рағбатлантириш ҳамда манфаатлар тўқнашувини олдини олиш ва уни ҳал этиш механизмлари ишлаб чиқилди.
Хусусан, ДБҚнинг 15.10.2019 йилдаги “Давлат божхона хизмати органлари ходимлари ўртасида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этилишининг олдини олиш чора-тадбирларини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 266-сонли буйруғи билан “Давлат божхона хизмати органларида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этишга ундаш ҳолатлари ҳақида хабар бериш, уларни рўйхатга олиш, кўриб чиқиш ҳамда уларга қарши курашишдаги ходимларнинг фаол иштироки учун рағбатлантириш тўғрисида”ги Тартиб ишлаб чиқилган.
Тартибга биноан божхона ходимини коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва унга қарши курашишдаги фаол иштироки, юксак касбий маҳорати, қонунийлик талабларига риоя этиши ҳамда қасамёдига содиқ бўлиш борасида намуна кўрсатганлиги учун қўллаб-қувватлаш мақсадида тақдирлаш назарда тутилган.
Ҳужжат билан танишиш учун ушбу ҳаволага ўтинг.
Бу йўналишдаги чора-тадбирлар натижа бермоқда. Масалан, 2024 йилда Андижонда божхона ходими унга пора беришга уринган шахс ҳақида хабар берди ҳамда ушбу шахс жиноят устида ушланди. Батафсил: ушбу ҳаволада - https://t.me/customschannel/37811
Ўзбекистон Республикаси Миллий ҳуқуқий интернет портали
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб сайти
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali
Ўзбекистон Республикаси Очиқ маълумотлар портали
Божхона қўмитаси ҳузуридаги “Божхона-сервис” давлат муассасаси
Божхона институти