Марказий аппарат
37, 51, 121 - йўловчи автобуслар ва 171-такси маршрутининг "Ўзбекистон метроси" бекати
Мўлжал: Давлат ва жамият бошқаруви академияси ва Тошкент Давлат иқтисодиёт университети ўртасида жойлашган
Давлат божхона бошқармаси
Давлат божхона бошқармаси
Давлат божхона бошқармаси
Давлат божхона бошқармаси
Давлат божхона бошқармаси
Давлат божхона бошқармаси
Давлат божхона бошқармаси
Давлат божхона бошқармаси
Давлат божхона бошқармаси
Давлат божхона бошқармаси
Давлат божхона бошқармаси
Давлат божхона бошқармаси
Давлат божхона бошқармаси
Давлат божхона бошқармаси
Божхона қўмитаси Коррупцияга қарши курашиш бўйича комиссиясининг 2024 йил фаолияти натижалари тўғрисида
МАЪЛУМОТ
Сўнгги йилларда Муҳтарам Президентимизнинг алоҳида эътиборлари ва саъй-ҳаракатлари билан божхона органлари фаолияти тубдан ислоҳ қилинди.
Ўтган даврда:
– соҳани коррупциядан ҳоли тизимга айлантириш;
– божхона инфратузилмасини такомиллаштириш;
– божхона хизматларини рақамлаштириш;
– тадбиркорларга барча қулайликларни яратиш;
– кадрлар салоҳиятини ошириш соҳасидаги муаммоларни ҳад этишга қаратилган амалий тадбирлар олиб борилди.
Бунда Коррупцияга қарши курашишда - энг аввало ходимларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий таъминотини яхшилашга алоҳида эътибор қаратилди.
Жумладан “Божхона идораларини коррупциясиз соҳага айлантириш” ҳақидаги топшириқлари ижроси доирасида:
– 2 905 нафар ходим Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан бирга “комплаенс - назорат тизими” йўналишида ўқитилди;
- ишга қабул қилишда шаффофликни таъминлаш мақсадида, Қўмита расмий веб-сайтида “Божхона органлари хизматига ишга жойлашиш” онлайн саҳифаси жорий қилинди.
Маълумки, коррупциявий омилларни бартараф этиш соҳани рақамлаштириш билан узвий боғлиқдир.
Ўтган даврда мобайнида:
20 та (жами 35 та), 13 та янги электрон хизмат (жами 43 та), 6 та мобиль илова амалиётга жорий этилди;
9 та мамлакат божхона хизмати, 30 та идора ва 35 та авиакомпаниялар билан ахборот алмашинуви йўлга қўйилди;
Мамлакат ташқи савдо айланмаси йилига 15-20 %га, чегаралар орқали транспортлар ҳаракатланиши 30-40 %га, йўловчилар ҳаракатланиши 1,5-2 баробарга ортаётган бўлсада, соҳани рақамлаштириш ҳисобига:
– экспорт товарларининг 89 % ва импорт товарларининг 78 % соддалаштирилган тартибда расмийлаштирилди;
– хавф даражаси паст бўлган 145 мингдан ортиқ экспорт божхона декларациялари расмийлаштируви инсон омилисиз ўртача 3-5 дақиқада амалга оширилди;
– янги ташкил этилган Божхона расмийлаштируви маркази орқали декларациялаш 100 % масофавий тарзга ўтказилиб, товарларнинг логистика занжиридаги ҳаракати тўлиқ назоратга олинди.
Божхона органларида ахлоқий-руҳий муҳитни соғломлаштириш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чоралари кўрилмоқда.
Бунда асосий эътибор ходимларни жазолашга эмас, балки, салбий ҳолатларни барвақт олдини олишга (превентив чоралар) қаратилмоқда.
Биргина мисол, “Коррупциявий хавфларни бошқариш” дастури орқали манфаатлар тўнашувини аниқлаш механизмлари автоматлаштирилганлиги натижасида, 2024 йил февраль ойида
26 нафар ходимлар қонунчиликка зид равишда тадбиркорлик фаолияти билан (корхоналарда таъсисчи ва рахбар бўлганлиги) шуғулланаётганлиги аниқланиб, бу каби ҳолатлар келгусида таакрорланишини олдини олиш чоралари кўрилди.
Ўз навбатида ходимлар томонидан салбий ҳатти-харакатлар содир этилишини олдини олиш мақсадида умумий тартибда 367 маротаба, якка тартибда 810 маротаба профилактик тарбиявий ишлар олиб борилди.
Мазкур йўналишда кўрилаётган амалий чора-тадбирлар натижасида:
- коррупцияга қарши курашиш йўналишида рейтинг баҳолаш якунларига кўра Божхона қўмитаси фаолияти ижобий баҳоланиб келинмоқда (15.07.2022 й. 91 балл билан 1-ўрин);
- Божхона қўмитаси "II Тошкент Аксилкоррупция" форумида "Комплаенс-назорат" тизимини самарали жорий этган ташкилот сифатида эътироф этилди (23.09.2022 йил);
- республика миқёсида 44 та вазирлик ва идоралар ўртасида рақамлаштириш бўйича идоралараро рейтинг баҳолаш тизимида 1-ўринни эгаллади (05.09.2023 й. 94 балл билан 1 ўрин)
Дарҳақиқат – шаффофлик замирида иқтисодий хавфсизлик ётади. Божхона органлари шахсий таркиби буни англаб хизмат фаолиятида барча куч ва воситаларни давлатимиз тараққиёти учун сафарбар этади.
2024 йилнинг январь-декабрь ойлари давомида жами 526 нафар ходимга нисбатан божхона органлари интизом низоми талаблари асосида интизомий жазо чоралари қўлланилган.
2023 йилдан божхона органларида “Божхона ходими” ва “Коррупцион хавфларни бошқариш” тизимлари ишлаб чиқилган бўлим, коррупцияга оид қонунчилик ва ички идоравий талабларни бузган барча ходимларга қўлланилган жазолар ушбу тизимларга онлайн қайд этиб борилади.
Божхона қўмитасининг 2021 йил 29 ноябрдаги 259-сон буйруғи билан “Божхона органлари фаолиятини бадолаш ва самарадорлигини янада ошириш чора - тадбирлари тўғрисида”ги буйруғи билан божхона хизмати органлари тузилмалари фаолиятини ўрганиш ва баҳолаш гуруҳи таркиби тасдиқланган.
Мазкур йўналишда Божхона қўмитаси томонидан тасдиқланган график асосида 3 та ҳудудий бошқармасида ўрганишлар ўтказилди. Шахсий хавфсизлик бошқармаси мазкур ўрганишларда бошқарма ва божхона постларида коррупция ва бошка салбий ҳолатларни олдини олишга қаратилган тарбиявий-профилактик тадбирларнинг ташкил этилиши аҳволини ўрганди.
Шунингдек, коррупцияга карши курашиш самарадорлиги ва бошка ҳолатларни ўрганиш мақсадида социологик сўровлар ўтказилди. Мазкур ўрганишлар ва сўровнома натижалари юзасидан Божхона қўмитаси раҳбариятга ахборот ва таклифлар киритиб келинмоқда.
Фаолиятга жорий қилинган “Коррупциявий хавфларни бошқариш дастури” божхона органларида ходимлар фаолиятидаги коррупциявий ҳолатлар, ёпиқ схемалар, шубҳали вазиятлар ва умуман коррупцияга имкон яратиши мумкин бўшлиқлар автоматик аниқланиб, уларни минималлаштириш ва бартараф этиш юзасидан ҳар чоракда ички назорат тузилма ходимларга топшириқ бериб боради.
Ходимлар фаолияти рақамлаштирилган ҳолда (мавжуд ахборот дастурларига интеграция қилинган) автоматик таҳлил қилиниб, “паст”, “ўрта” ва “юқори” тоифаларга ажратилади ва ҳар бир ходим шахси ҳақида “ахборот портрети” шаклланади.
ДХХ Чегара қўшинлари, ИИВ Йўл ҳаракати хавфизлиги хизмати, Солиқ қўмитаси, Персоналлаштириш агентлиги маълумотлар базаларига интеграция қилиниб, керакли маълумотларни онлайн олиш имконияти яратилган.
Хизмат текширувлари ва профиликтик тадбир жараёнлари рақамлаштирилди. Натижада ушбу жараёнлар учун сарфланаётган вақт, куч ва ресурсларни қисқарилишига эришилди.
Натижа, ушбу тизим ёрдамида ходимларнинг хизмат фаолиятида юзага келган коррупция ва интизом бузилиши билан боғлиқ хавфларни аниқлаш, уларни камайтириш, “латент” кўринишдаги жиноий ҳолатлар фош этилиши, унга шароит яратиб берилаётган сабабларни тўлиқ бартараф этилишига хизмат қилувчи ихчам, самарали ва рақамлаштирилган бошқарув шакллантирилиб, босқичма-босқич такомиллаштирилмоқда.
2024 йил 11 апрел куни Божхона қўмитаси “Тошкент АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплексининг қайта реконструкция қилинган маъмурий биносининг танатанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Божхона қўмитаси Раиси иштирок этиб, соҳа ходимларига ҳалол ишлашлари ва коррупцияга нисбатан муросасиз бўлишлари лозимлигини таъкидлади. Тадбир тафсилотлари оммавий ахборот воситаларида ёритилди. https://t.me/customschannel/35016
2024 йил 21 октябрь куни Божхона қўмитасида фаолиятнинг 9 ойлик якунларига бағишланган Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди. Унда тизимда коррупцияга қарши олиб борилаётган кураш юзасидан маълумот берилди. Тадбир тафсилотлари оммавий ахборот воситаларида ёритилди. https://t.me/customschannel/39848
2024 йил 24 декабр куни Божхона қўмитасида 2024 йилдаги фаолият сарҳисоби ва 2025 йилдаги устувор вазифаларга бағишланган Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди. Ҳайъат йиғилишида ходимларга коррупцияга қарши муросасиз кураш зарурлиги юзасидан мурожаат бўлиб ўтди. Йиғилиш оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилиши таъминланди. https://t.me/customschannel/41742
Ўзбекистон Республикаси Миллий ҳуқуқий интернет портали
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб сайти
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali
Ўзбекистон Республикаси Очиқ маълумотлар портали
Божхона қўмитаси ҳузуридаги “Божхона-сервис” давлат муассасаси
Божхона институти