Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида хабарнома

Аниқланган ҳар бир манфаатлар тўқнашуви ҳолатларига нисбатан ички идоравий текширув натижалари, қабул қилинган қарор ва уларнинг олдини олиш бўйича кўрилган чора-тадбирлар ҳақидаги маълумот

ДБҚнинг 22.12.2020 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органларида манфаатлар тўқнашувини аниқлаш ва ҳал этиш чораларини такомиллаштириш тўғрисида”ги 238-сонли буйруғи билан тасдиқланган Йўриқнома асосида божхона ходимлари орасида манфаатлар тўқнашувига йўл қўйиш ҳолатларини ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Ҳисобот даврида божхона назорати ва божхона расмийлаштируви жараёнларида 16 та ҳолатда манфаатлар тўқнашуви ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланган. Шундан, 14 та ҳолат Шахсий хавфсизлик бошқармаси (ШХБ) ташаббуси билан аниқланган.

Манфаатлар тўқнашувини ҳал этиш мақсадида, ШХБ ходимларининг ташаббуси билан 13 нафар ходим бошқа лавозимга ва 7 нафар ходим бошқа ҳудудий бошқармага ўтказилган. 

Шахсий хавфсизлик бошқармаси

Манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларация ва мавжуд манфаатлар тўқнашуви тўғрисида хабарноманинг белгиланган шакли

Намунавий шаклни ушбу ҳавола орқали кўчириб олишингиз мумкин