Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
22917

Ўзбекистон Республикасининг Қонунлари

Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни 03.01.2017 йилдаги ЎРҚ-419-сон, Кучга кириш санаси 04.01.2017

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари

Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони 27.05.2019 йилдаги ПФ-5729-сон, Кучга кириш санаси 29.05.2019

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари

«Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори 02.02.2017 йилдаги ПҚ-2752-сон, Кучга кириш санаси 06.02.2017

 

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг

коррупцияга қарши курашиш

СИЁСАТИ

 Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг коррупцияга қарши курашиш сиёсати ходимлар орасида ҳамда жамиятда коррупцияга қарши курашиш маданияти даражасини ошириш мақсадида божхона органларининг юқори ахлоқий меъёрларга содиқлигини, шунингдек, божхона ходимлари фаолиятида коррупциявий ҳуқуқбузарликларга муросасизлик ва уларни содир этишга йўл қўймасликни акс эттиради.

ДБҚ марказий аппарати таркибий тузилмалари, ҳудудий бошқармалар, “Тошкент-АЭРО” ИБК, Божхона институти ва Миллий кинология маркази (кейинги ўринларда – божхона органлари) учун коррупцияга қарши курашишнинг асосий мақсадлари қуйидагилар ҳисобланади:

божхона органларида коррупцияни тубдан йўқотишга эришиш;

аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш;

божхона органлари фаолиятининг барча соҳаларида коррупцияни олдини олиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;

коррупциявий ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга барҳам бериш, уларнинг оқибатлари, уларга олиб келувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш, коррупциявий ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги тамойилини таъминлаш.

Божхона органлари коррупцияга қарши курашиш тизимини қуйидаги тамойилларга асосланиб амалга оширади:

қонунийлик – божхона органлари коррупцияга қарши курашиш бўйича чора-тадбирлар Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талаблари, давлат органларида коррупцияга қарши курашиш бўйича жаҳонда тан олинган амалиётни ҳисобга олган ҳолда ҳамда ДБҚнинг белгиланган ички ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади;

коррупцияга тоқатсизлик – божхона органлари ўз фаолиятининг барча соҳаларида коррупциянинг ҳар қандай шакллари ва кўринишларига муросасиз муносабатда бўлади. Божхона ходимларига коррупциявий хавф-хатар келиб чиқиши мумкин бўлган фаолиятда бевосита ёки билвосита иштирок этиш тақиқланади;

очиқлик ва шаффофлик – ДБҚ тизимида коррупцияга қарши курашиш соҳасида қабул қилинган ва амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида божхона ходимлари ва контрагентларини, кенг жамоатчиликни хабардор қилиш;

коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг превентивлиги, тизимлилиги ва ўзаро боғлиқлиги – божхона органлари коррупциявий хатти-ҳаракатлар содир этилишига ва коррупциявий хавф-хатарларга кўмаклашувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этишга қаратилган превентив чора-тадбирларни амалга оширишга устувор аҳамият беради. Коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ва тартиб-таомиллар аниқланган хавф-хатарлар даражасига мувофиқ келади ҳамда божхона органларининг барча функциялари ва йўналишларига интеграция қилинган коррупцияга қарши курашиш тизимига бирлаштирилган;

коррупция билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликнинг муқаррарлиги – коррупция билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни содир этган божхона ходимлари ўзининг мақоми ва эгаллаб турган лавозимидан қатъий назар ДБҚнинг ички ҳужжатлари ва амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортиладилар;

техника тараққиётининг ютуқларидан фойдаланиш – божхона органларида коррупцияга қарши курашиш тизимини яратишда илм-фан тараққиётининг сўнгги ютуқларидан, шу жумладан, интеграциялаштирилган ахборот тизимларидан фойдаланишга интилади;

тўғридан-тўғри раҳбариятга мурожаат қилиш – божхона органларининг ҳар бир ходими коррупциявий ҳуқуқбузарликлар содир этилганлиги тўғрисида ишончли ва асосли маълумотлар мавжуд бўлганда белгиланган чораларни кўриш учун тўсқинликсиз таркибий тузилма раҳбари ва ДБҚ Раисига мурожаат қилиши мумкин;

фуқаролик жамияти вакиллари билан ўзаро ҳамкорлик – божхона органлари ўзларига юклатилган функцияларни бажаришда божхона органлари фаолиятини ҳалоллик, холислик ва мустақиллик асосида мустақил назорат қилиш мақсадида фуқаролик жамияти вакилларини жалб этадилар;

коррупцияга қарши курашиш тизимини доимий равишда такомиллаштириш – коррупцияга қарши курашиш тизимини мониторинг ва назорат қилиш ҳамда коррупциявий хавф-хатарларни амалга ошириш натижаларига кўра божхона органлари коррупцияга қарши курашиш тизимининг самарадорлигини тўхтовсиз равишда ошириш чораларини кўрадилар.

Давлат божхона қўмитаси томонидан божхона органларида манфаатлар тўқнашувини аниқлаш ва ҳал этиш чораларини такомиллаштиришга қаратилган ички идоравий ҳужжат қабул қилинди.

Давлат божхона қўмитасининг 2019 йил 2 августдаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органларининг коррупция хавф-хатарига энг кўп дуч келадиган фаолият соҳалари ва уларнинг функциялари (ваколатлари)нинг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"ги 208-сонли буйруғига мувофиқ, Божхона органларида коррупция хавфига энг кўп дуч келувчи таркибий тузилмалар рўйхати шакллантирилган бўлиб, мазкур таркибий тузилмалар фаолияти назоратга олиниши, уларнинг коррупцияга дуч келиш хавфини миниммалаштириш юзасидан топшириқлар берилган.

Давлат божхона қўмитасининг 2020 йил 4 ноябрдаги "Давлат божхона хизмати органи ходимининг одоб ахлоқ қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги 198 -сонли буйруғига мувофиқ, Давлат хизматчилари ўз касбий фаолиятини қуйидаги принциплар асосида амалга оширишлари керак:

қонунийлик;

фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги;

ватанпарварлик ва хизмат бурчига фидоийлик;

давлат ва жамият манфаатларига содиқлик;

адолатлилик, ҳалоллик ва холислик;

манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик.

Давлат хизматчилари қуйидагиларга мажбур:

хизмат вазифаларини бажаришда давлат принциплари ва талабларига қатъий риоя этиш;

ўз хизмат вазифаларини виждонан, юксак касбий даражада бажариш;

юқори давлат органлари ва мансабдор шахсларининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган (берган) қарорларини (топшириқларини) ўз вақтида ва сифатли бажариш;

ўз фаолиятини қонун ҳужжатларида ва ички ҳужжатларида белгиланган лавозим ваколатлари доирасида амалга ошириш;

ўз хизмат вазифаларини бажаришда бирор-бир шахслар, гуруҳлар ёки ташкилотларга ён босмаслик ва устунлик бермаслик, уларнинг таъсиридан мустақил бўлиш, фуқароларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва қонуний манфаатларини ҳисобга олиш, камситиш ҳолатларига йўл қўймаслик;

ўз хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилувчи бирор-бир шахсий, мулкий ва бошқа манфаатларнинг таъсири билан боғлиқ бўлган хатти-ҳаракатларга барҳам бериш;

норматив-ҳуқуқий ҳужжат ва идоравий ҳужжатларда белгиланган чеклашлар ва тақиқларга риоя қилиш, ўз хизмат вазифаларини оғишмай бажариш;

ўз хизмат фаолиятига бирор-бир таъсир кўрсатиш имкониятига барҳам бериш;

Ўзбекистон Республикаси ва бошқа давлатлар халқларининг урф-одатлари ва анъаналарини ҳурмат қилиш, турли этник, ижтимоий гуруҳлар ва конфессияларнинг маданий ҳамда бошқа хусусиятларини ҳисобга олиш, ижтимоий барқарорликка, миллатлараро ва конфессиялараро тотувликка кўмаклашиш;

ўзларининг хизмат вазифаларини виждонан бажаришда шубҳа пайдо қилиши мумкин бўлган хулқ-атвордан ўзини тийиш, шунингдек ўз обрўсига ёки давлат органининг нуфузига зарар етказишга қодир бўлган вазиятларга йўл қўймаслик;

хизмат мавқеидан давлат органлари, бошқа ташкилотлар, уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек фуқаролар фаолиятига ноқонуний таъсир кўрсатиш учун фойдаланмаслик;

давлат органида хабарларни ва хизмат ахборотларини тақдим қилишнинг белгиланган қоидаларига риоя этиш.

Давлат божхона қўмитасининг 2020 йил 22 декабрдаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари манфаатлар тўқнашувини аниқлаш ва ҳал этиш чораларини такомиллаштириш тўғрисида"ги 238-сон буйруғида божхона хизмати органи ходимининг бевосита ёки билвосита шахсий манфаатдорлиги унинг мансаб ёки хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришга таъсир кўрсатаётган ёҳуд таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳамда шахсий манфаатдорлик билан фуқароларнинг, ташкилотларнинг, жамиятнинг ёки давлатнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ўртасида қарама-қаршилик юзага келаётган ёки юзага келиши мумкин бўлган вазиятларга қарши курашиш юзасидан кўрсатмалар берилган.

10.07.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг