Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Давлат божхона қўмитасининг Коррупцияга қарши курашиш бўйича комиссияси
22083

Давлат божхона қўмитасининг 2019 йил 31 майдаги

"Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги

ПФ-5729-сон Фармони ижроси тўғрисида"ги 159-сон буйруги билан тасдиқланган.

 

Давлат божхона қўмитасининг Коррупцияга қарши курашиш бўйича комиссияси таркиби

Давлат божхона хизмати органларининг коррупцияга қарши курашиш бўйича комиссияси – ДБҚ раисининг биринчи ўринбосари, ҳудудий бошқармалар, “Тошкент–АЭРО” ИБК ва Божхона институти бошлиқлари ҳамда Миллий кинология маркази директори раҳбарлигида тузилган ҳуқуқбузарликларни, хусусан коррупцияни олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги ишларни мувофиқлаштирувчи комиссия.

 

Давлат божхона қўмитаси Коррупцияга қарши курашиш бўйича комиссиясининг 2021 йил фаолияти натижалари 

Давлат божхона қўмитаси, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Ҳисоб палатаси билан ҳамкорликда “Давлат божхона қўмитаси тизимида коррупцияга қарши курашиш ва олдини олиш бўйича “Йўл харитаси” ишлаб чиқилди. Шундан келиб чиқиб, божхона органларида:

- соҳага замонавий ахборот технологияларини кенг жорий қилиш ҳамда божхона процедураларини рақамлаштириш ҳисобига божхона расмийлаштирувини соддалаштириш ва мавжуд бюрократик тўсиқларни бартараф этиш;

- коррупция билан боғлиқ ҳар қандай ҳолатларни бошланиш босқичини ўзида аниқлаш ва уларга шароит яратувчи омилларни бартараф этиш;

- коррупцияга қарши қаратилган профилактика-тарғибот тадбирларини янада кучайтириш ҳамда мувофиқлик тизимини такомиллаштириш;

- божхона расмийлаштируви жараёнида инсон омилини қисқартириш;

- давлат бюджетига божхона тўловлари тушумини ошириш;

- Коррупцияга қарши курашиш ва ўз хавфсизлик - “compliance control” тизимини халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шунингдек, коррупцияга ва бошқа салбий иллатларга самарали қарши курашишни ташкил этиш мақсадида, Давлат божхона қўмитасининг Коррупцияга қарши курашиш сиёсати, божхона қонун-ҳужжатларини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар ва коррупция аломатларини фош этишда кўмак кўрсатаётган шахсларни рағбатлантириш ҳамда манфаатлар тўқнашувини олдини олиш ва уни ҳал этиш механизмлари ишлаб чиқилди.

Ҳозирда мазкур тадбирларнинг мантиқий давоми сифатида тизимда мониторинг ва баҳолаш ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 сентябрдаги ПФ-6310-сон Фармони билан Давлат божхона қўмитасида Шахсий хавфсизлик бошқармаси ҳамда ҳудудий бошқармаларда ушбу бошқарма бўлимлари ташкил этилди.

Божхона маъмурчилигини соддалаштириш ва енгиллаштириш мақсадида ҳисобот даврида амалиётга 12 та ахборот тизимлари ҳамда 2 та интерактив хизматлар жорий этилиб, ахборот тизимлари сони 67 тага ва интерактив хизматлар сони 32 тага етказилди.

Рақамли божхона доирасида ягона ахборот тизимига 160 дан ва интерактив ҳужжатларга 15 дан ортиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди ҳамда 4,45 млн. АҚШ долларига тенг грант маблағларидан 1 дона темир йўл инспекцион кўрик мажмуаси билан таъминланди.

Темир йўл чегара божхона постларида хавфни бошқариш тизимини жорий этиш мақсадида, “Темир йўл хавфни бошқариш” модули ишлаб чиқилиб, ДБҚнинг 2021 йил 30 июндаги “Темир йўл чегара божхона постларида “Хавфни бошқариш” автоматлаштирилган ахборот тизимини жорий этиш тўғрисида”ги 150-сон буйруғи билан  жорий йил 15 июль кунидан тўлиқ жорий этилди.

Бундан ташқари, расмийлаштирув жараёнида инсон омилини қисқартириш мақсадида 2020 йил 1 январдани бошлаб, “Ягона дарча” божхона ахборот тизими ишга туширилиб, Ташқи иқтисодий фаолият жараёнлари учун зарур бўлган рухсатнома (сертификат) ҳужжатларини расмийлаштириш жараёнлари электрон кўринишга ўтказилди.

Бундан ташқари, турли салбий ҳолатларнинг келиб чиқиши ва тизимда коррупцияга қарши курашиш, хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш бўйича қуйидаги тадбирлар амалга оширилди.

- 803 та умумий йиғилишларда, тезкор мажлисларда ва жамоат учрашувларида тушунтириш ишлари ўтказилган;

- 81 маротаба тадбиркорлик субъектлари билан соҳага бағишланган йиғилишлар ташкил этилган;

- 65 маротаба ходимларнинг оила аъзолари билан коррупция ва унинг таҳдиди бўйича тушунтиришлар берилган;

- 3779 нафар ходимлар билан индивидуал тартибда профилактик тарбиявий ишлар ўтказилган.

Жумладан, ўтган даврида телевидениеда 130 маротаба, газетада 116 маротаба, радиода 230 маротаба ва интернет тармоғида 251 маротаба коррупцияга қарши курашишга бағишланган чиқишлар қилинди ва маълумотлар берилди.

Аниқланган ҳолатлар бўйича профилактик мақсадларда “Қасамёдга хиёнат”, “Нафс ўпқонида”, “Коррупция ҳалокатга йўл”, “Коррупцияга ўрин йўқ”, “Пора – юзни қилар қора” ва “Шукрни билмаган ношукрлар” номли хизматда фойдаланиш ва ички намойиш учун мўлжалланган ҳужжатли видеофильмлар ва 8 та ижтимоий роликлар тайёрланиб божхона ходимлари ва уларнинг яқин қариндошларининг эътиборига етказилди.

Шунингдек, ҳисобот даврида коррупцияга қарши курашиш йўналишида кенг қамровли тарғибот ишларини олиб бориш мақсадида антикоррупцион мазмундаги жами 907 дона (119 дона баннерлар, 24 дона инфографикалар, 64 дона буклетлар, 21 дона флаерлар, 464 дона таҳлилий мақолалар ва рисолалар, 76 дона видеороликлар, 75 дона слайдлар ва 64 дона инновацион ахборот-тарғибот) материаллари ишлаб чиқилди ва мазкур материалларни божхона бошқармаларининг маъмурий биноси ва божхона постларининг фуқаролар ҳамда тадбиркорлик субъектларига кўринарли бўлган қисмига жойлаштирилиши таъминланди.

10.07.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг