Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона имтиёзлари ва афзалликлари, уларни қўллаш механизмлари тўғрисида
2351

Мамлакатни жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида иқтисодиётни эркинлаштириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, чет эл инвестицияларини фаол жалб қилиш, товарлар (ишлар ва хизматлар)дан эркин фойдаланишни таъминлаш ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар учун енгиилликлар яратиш мақсадида республикада импортда божхона тўловларидан имтиёзлар қўллаш тизими жорий этилган.

Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 296-моддасига мувофиқ, ушбу Кодексга, бошқа қонунларга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларига биноан юридик ва жисмоний шахсларга тариф имтиёзлари, қўшилган қиймат солиғини, акциз солиғини ва божхона йиғимларини тўлаш бўйича имтиёзлар, тариф преференциялари берилиши мумкинлиги белгиланган.

Ҳозирги кунда божхона тўловларидан имтиёзлар қўлланилиши назарда тутилган 400 га яқин норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мавжуд бўлиб, улардан:

- 3 таси Ўзбекистон Республикаси қонунлари;

- 2 таси Ўзбекистон Республикаси кодекслари;

- 300 дан ортиғи Ўзбекистон Республикаси Президенти фармон, қарор ва фармойишлари;

- 80 дан ортиғи Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларини ташкил этмоқда.

Соҳалар кесимида:

Қишлоқ-хўжалиги соҳасида 32 та;

- Халқаро шартномалар доирасида 30 та;

Таълим соҳасида 29 та;

Электроэнергетика соҳасида 27 та;

Вазирлик ва идоралар соҳасида 25 та;

Транспорт-экспедиция соҳасида 25 та;

Қурилиш соҳасида 25 та;

Бошқарув соҳасида 23 та;

Нефтегаз соҳасида 22 та;

Соғлиқни-сақлаш соҳасида 21 та;

Тоғ-кон металлургия саноати соҳасида 15 та;

Уй-коммунал хўжалиги соҳасида 12 та;

Тўқимачилик саноати соҳасида 12 та;

Туризм соҳасида 11 та;

Бошқа соҳалар 165 та.

Қўлланилган имтиёзлар миқдори бўйича:

Қишлоқ-хўжалиги соҳасида 11 трлн. сўм;

- Инвестиция соҳасида 7,4 трлн. сўм;

- Машинасозлик саноати 6,6 трлн. сўм;

- Молия, кредит, банк фаолияти соҳасида 4,1 трлн. сўм;

- Қурилиш соҳасида 3,9 трлн. сўм;

- Нефтегаз саноати 2,6 трлн. сўм;

Транспорт-экспедиция соҳасида 1,8 трлн. сўм;

- Фармацевтика саноати 1,2 трлн. сўм;

- Тўқимачилик саноати 1,1 трлн. сўм;

- Бошқалар 4,9 трлн. сўм.

Жорий йилнинг январь – сентябрь ойларида жами божхона тўловларидан қўлланилган имтиёзлар суммаси 50,6 трлн. сўмни ташкил қилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 31 майдаги “Имтиёзлар ва преференциялар бериш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3756-сон қарорига мувофиқ, божхона тўловларидан имтиёз қўллаш тартиби белгиланган.

Унга кўра,

солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференциялар (кейинги ўринларда имтиёзлар деб юритилади) қонунлар ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари билан умуман тармоқлар, фаолият соҳалари, ҳудудлар учун берилади, шунингдек, аниқ мақсадга эга бўлиши ҳамда аниқ ижтимоий, иқтисодий ва молиявий натижаларга эришишни таъминлаши зарур;

вақтинчалик имтиёзлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари билан 3 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга берилади, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;

индивидуал имтиёзлар, алоҳида ҳолларда, хусусий сектор инвестиция киритишдан манфаатдор бўлмаган тармоқларда ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни амалга ошириш учун, аниқ ижтимоий ёки иқтисодий асослар мавжуд бўлганда ёхуд Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари билан берилади;

имтиёзлар беришга, божхона тўловлари бўйича имтиёзлар қўллаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган (импорт қилинадиган) товарлар рўйхатларини тасдиқлашга доир ҳукумат ва идоравий қарорларни қабул қилиш тақиқланади;

божхона тўловлари бўйича имтиёзлар қўллаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган (импорт қилинадиган) товарлар рўйхатлари ва уларга тузатишлар, имтиёзлар бериш тўғрисида қонун ёки Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжати мавжуд бўлган тақдирдагина, имтиёз берилган ташкилот томонидан шакллантирилади, шунингдек, уларнинг комплекс экспертизасини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» давлат унитар корхонасига киритилади;

божхона тўловлари бўйича имтиёзлар қўллаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган (импорт қилинадиган) товарлар рўйхатининг комплекс экспертизаси якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» давлат унитар корхонасининг ижобий хулосаси олинган тақдирда, ташкилот рўйхатда кўрсатилган товарларни белгиланган тартибда импорт қилиш ҳуқуқига эга.

Божхона имтиёзларидан мақсадсиз фойдаланиш ҳолатлари аниқланган ҳолларда қўлланилган божхона тўловларидан имтиёзлар суммаси тўлаб берилиши белгиланган.

14.11.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг