Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Давлат божхона қўмитаси Апелляция кенгаши
1068

Жисмоний ва юридик шахслар ҳамда божхона органлари ўртасидаги низоларни судгача ҳал қилиш бўйича апелляция кенгаши:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 17 июндаги “Низоларни муқобил ҳал этишнинг самарали механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-4754-сон қарорига асосан ДБҚ ҳузурида низоларни судгача ҳал қилиш мақсадида ташкил этилган коллегиал-маслаҳат органи бўлиб, унинг аъзолари ўз фаолиятини жамоатчилик асосида олиб боради;

ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади;

давлат органлари, бошқа ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролардан мустақил равишда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади ва улар бўйича хулосалар тузади.

 

Жисмоний ва юридик шахслар ҳамда божхона органлари ўртасидаги низоларни судгача ҳал қилиш бўйича апелляция кенгашининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

жисмоний ва юридик шахслар ҳамда божхона органлари ўртасида юзага келадиган низоларни судгача кўриб чиқиш ва хулоса қабул қилиш орқали уларни ҳал қилиш чораларини кўриш;

мурожаатни кўриб чиқишда қонун ҳужжатида турлича талқин этилиши мумкин бўлган нормалар аниқланган, у амалиётда нотўғри ёки зиддиятли тарзда қўлланилган тақдирда, уларни белгиланган тартибда расмий шарҳлашни ташкиллаштириш бўйича чораларни кўриш;

мурожаатни кўриб чиқишда аниқланган қонун ҳужжатларидаги бўшлиқларни бартараф этиш бўйича таклифлар киритиш.

 

Жисмоний ва юридик шахслар ҳамда божхона органлари ўртасидаги низоларни судгача ҳал қилиш бўйича апелляция кенгаши
ТАРКИБИ

Апелляция кенгаши раиси

1.

ДБҚнинг Божхона институти

-          

В.Эргашев

Апелляция кенгаши раиси ўринбосари

2.

Юридик бошқарма

-          

А.Дўстёров

Апелляция кенгаши аъзолари

3.

Божхона тўловлари бошқармаси

-

А.Иняминов

4.

Божхона назоратини ташкил этиш бошқармаси

-

Р.Қабулов

5.

Ташқи иқтисодий фаолиятда нотариф тартибга солишни назорат қилиш ва божхона экспертизаси бошқармаси

-

Б.Абдуғаниев

6.

Ташқи савдо операцияларини мониторинг қилиш ва божхона статистикаси бошқармаси

-

Ж.Маннапов

7.

Хавфларни мониторинг қилиш ва баҳолаш бошқармаси

-

Ғ.Нуржавов

8.

Коррупцияга қарши курашиш ва ўз хавфсизлик бошқармаси

-

Б.Шарипов

9.

Суриштирув ва маъмурий амалиёт бошқармаси

-

А.Ахлимирзаев

10.

Тошкент давлат юридик университети Фуқаролик ҳуқуқи кафедраси мудири

-

Н.Имамов

Апелляция кенгаши котиби (овоз бериш ҳуқуқисиз)

 

Мурожаатлар билан ишлаш бўлими бош инспектори

-

Б.Жабборов

 

 Жисмоний ва юридик шахслар ҳамда божхона органлари ўртасидаги низоларни судгача ҳал қилиш бўйича апелляция кенгашида мурожаатларни кўриб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил
17 июндаги ПҚ-4754-сон қарори билан тасдиқланган Жисмоний ва юридик шахслар ҳамда давлат органлари ўртасидаги низоларни судгача ҳал қилиш бўйича апелляция кенгаши тўғрисидаги Низомнинг иловасида келтирилган қуйидаги схема асосида амалга оширилади:

Жисмоний ва юридик шахслар ҳамда давлат органлари ўртасидаги низоларни судгача ҳал қилиш бўйича апелляция кенгашида мурожаатларни кўриб чиқиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

 

Масъуллар

 

Тадбирлар

 

Муддат

1-босқич

 

Жисмоний ва юридик шахс (мурожаат этувчи)

 

Низоли масалани Апелляция кенгашида кўриб чиқиш учун ушбу Кенгаш тузилган давлат органига ёзма (электрон) тарзда мурожаат қилади.

 

Ўз хоҳишига кўра

     
             

2-босқич

 

Ҳузурида Апелляция кенгаши тузилган давлат органи

 

Давлат органининг раҳбари (ёки унинг ўринбосарлари) томонидан мурожаат унинг муаллифини хабардор этган ҳолда Апелляция кенгашига кўриб чиқиш учун юборилади.

 

Мурожаат келиб тушган кундан бошлаб
1 кун ичида

     
             

3-босқич

 

Апелляция кенгаши

 

1. Келиб тушган мурожаатни ҳар томонлама ва пухта ўрганиб чиқади.

2. Ўрганиш натижаларини ўз мажлисларида муҳокама қилади.

3. Ўрганиш ва муҳокамалар натижасида тузилган хулоса мажлисда иштирок этаётган Апелляция кенгаши аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади.

 

Мурожаат келиб тушган кундан бошлаб
15 кун ичида

(заруратга қараб,

1 ойгача муддатда)

     
             

4-босқич

 

Апелляция кенгаши

 

Апелляция кенгаши хулосасини давлат органи раҳбарига кўриб чиқиш ва бошқа манфаатдор тарафларга маълумот учун юборади.

 

Хулоса қабул қилинган кундан бошлаб
3 кун ичида

     
             

5-босқич

 

Давлат органи

 

1. Келиб тушган Апелляция хулосаси ва тегишли мурожаатни кўриб чиқади ҳамда мурожаат бўйича якуний қарорни қабул қилади.

2. Қабул қилинган қарор тўғрисида Апелляция кенгаши ва тарафларни ёзма (электрон) тарзда хабардор қилади.

 

Хулоса

келиб тушган кундан бошлаб
3 кун ичида

     

 

 

8.05.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг