Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Марказий божхона лабораторияси
1644

Марказий божхона лабораторияси дастлаб 1993 йилда экспертиза лабораторияси кўринишда ташкил этилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш ва давлат божхона хизмати органлари ташкилий тузилмасини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2021 йил 10 сентябрдаги ПФ-6310-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси тизимида алоҳида юридик шахс мақомига эга бўлган Марказий божхона лабораторияси ташкил этилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2021 йил 30 декабрда "Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Марказий божхона лабораторияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"  790-сон қарор қабул қилинган.

Қуйидагилар Марказий божхона лабораториясининг асосий вазифалари ҳисобланади:
- товарларни индентификациясига мувофиқ божхона экспертизасидан ўтказиш;
- товарларни уларнинг Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси (кейинги ўринларда — ТИФ ТН) бўйича классификациялаш;
- никотин сақловчи маҳсулотлар ва спиртли ичимликлар таркибини аниқлаш;
- жисмоний ва юридик шахсларга ТИФ ТН бўйича дастлабки қарор бериш, шартнома асосида товарларни экспертизадан ўтказиш ва сертификатлаш билан боғлиқ бўлган бошқа хизматлар кўрсатиш;
- Давлат божхона хизмати органлари эҳтиёжига кўра суд экспертизасининг гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар экспертизаси ва бошқа криминалистик турларини ўтказиш;
- илмий-текшириш ишларини амалга ошириш;
- минтақавий божхона лабораторияси мақоми доирасида хорижий мамлакатларнинг божхона органлари ходимлари билан яқиндан ҳамкорлик қилиш ва уларга хизматлар кўрсатиш;
- Марказий божхона лабораторияси фаолиятини ташкилий-услубий жиҳатдан таъминлаш.

Марказий божхона лабораторияси Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасига тегишли бўлган Тошкент шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 3-уй манзилидаги бинога жойлаштирилган

Манзил: 100003, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Ислом Каримов кўчаси 3 уй. Телефон: (+99878) 120-76-00

Марказий божхона лабораторияси – Караманов Бобир Зиёдуллаевич. Телефон: (+99878) 120-76-08

1.04.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг