Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Маданий-маърифий тадбирлар
Эркин Воҳидов ижоди яқиндан ўрганилди Маданий-маърифий тадбирлар

Ёш авлод таълим-тарбиясида адабиёт беқиёс ўрин тутади. Аждодларимизнинг ҳаёти ва ижодини чуқур ўрганиш ёшларнинг маънавий дунёқарашини шакллантиришга хизмат қилади.

17.04.2021

Божхоначилар уй-музейда бўлишди Маданий-маърифий тадбирлар

Бухоро вилояти божхона бошқармаси ходимлари Файзулла Хўжаевнинг уй музейида бўлишди. Тадбирда Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Гўзал Рахимова иштирок этиб, у кишининг илмли, ўз замонасининг билимдони ва сиёсатшунос бўлганлигини таъкидлади.

16.04.2021

“Китоб ярмаркаси” бўлиб ўтди Маданий-маърифий тадбирлар

Тошкент шаҳар божхона бошқармасида ходимларни китобхонликка чорлаш, уларнинг китоб мутолаасига бўлган қизиқишларини янада ошириш ва шу орқали маънавий дунёсини бойитиш, китобхонлик маданиятини юксалтиришга катта эътибор қаратилмоқда.

14.04.2021

Божхона институтида Жулқунбой спектакли намойиш этилди Маданий-маърифий тадбирлар

Ўзбек романчилигининг асосчиси, ватанпарвар адиб Абдулла Қодирий хотирасига эҳтиром кўрсатиш, миллий адабиётимиз ривожига қўшган беқиёс ҳиссасини кенг тарғиб этиш, Абдулла Қодирий таваллудининг 127 йиллигига бағишлаб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича бешта муҳим ташаббуси доирасида жорий йилнинг 10 апрель куни Божхона институтида театр томошаси ташкил этилди.

12.04.2021

Сирдарёда Соҳибқирон таваллудига бағишланган маънавий тадбир бўлиб ўтди Маданий-маърифий тадбирлар

2021 йил 9 апрель куни Сирдарё вилояти божхона бошқармаси мажлислар залида божхона органлари ва Ўзбекистон Республикаси Ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилоти ташаббуси билан ҳамкорликда Буюк саркарда ва давлат арбоби Амир Темур таваллудининг 685 йиллиги муносабати билан “Амир Темур Иккинчи Ренессанс ҳомийси” мавзусида навбатдаги маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

9.04.2021

“Темур тузуклари билимдони” танловида божхоначилар иштироки Маданий-маърифий тадбирлар

Амир Темур ҳаётлик давридаёқ унинг ҳарбий санъати ва давлат бошқариш услубига бағишланган махсус асар яратилиб, у “Темур тузуклари” номи остида шуҳрат топади. Унда давлатни бошқаришда кимларга таяниш, тож-у тахт эгалари фаолиятининг тартиби – тутуми ва вазифалари, вазир ва қўшин бошлиқларини тайинлаш тартиблари белгилаб берилган.

9.04.2021

Ёш божхоначилар томонидан Темурийлар давлатчилиги тарихи ўрганилди Маданий-маърифий тадбирлар

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг Тошкент шаҳар божхона бошқармасидаги бошланғич ташкилотива Кадрлар бўлими томонидан Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 685 йиллигини муносабати билан бошқарманинг ёш ходимлари Темурийлар тарихи давлат музейига ташриф буюришди.

9.04.2021

Қашқадарёда Буюк Соҳибқирон Амир Темур таваллудига бағишланган тадбир ўтказилди Маданий-маърифий тадбирлар

Юртимизда ҳар йили Буюк саркарда, Соҳибқирон Амир Темур таваллуд топган кун кенг нишонланиб келинмоқда. Анъанага мувофиқ бу йил ҳам улуғ бобокалонимизнинг таваллуд айёми арафасида турли учрашув ва тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

9.04.2021

9 апрель соҳибқирон Амир Темур таваллуд топган кун Маданий-маърифий тадбирлар

Амир Темур – буюк шахс, кураги ерга тегмаган саркарда, йирик давлат арбоби, шу билан бирга эл-юртини, халқини севган ва уни жаҳонга машҳур қилган улуғ шахсдир.

7.04.2021

Ёш божхоначилар Ўзбек миллий академик драма театрида бўлишди Маданий-маърифий тадбирлар

“Театр - бу ибратхонадир” – дея театрга маърифатпарвар Маҳмудхўжа Беҳбудий ана шундай таъриф берган бўлса, бугун Юртбошимиз, театрни маънавият ўчоғи, ижод аҳлини эса инсон қалбининг муҳандислари дея юксак таърифлайдилар. Ҳақиқатдан ҳам театр ҳар қандай даврда, ҳаётий сабоқлар берувчи жонли восита ҳисобланган. Инсон маънавиятини юксалтиришда театрнинг алоҳида ўрни бор.

7.04.2021

Тилга эътибор - элга эътибор Маданий-маърифий тадбирлар

Мамлакатимизда она тилимизни янада ривожлантириш ва такомиллаштириш, унинг миллий руҳини ошириш, маданият ва санъатни юксак поғоналарга кўтариш, шунингдек, соҳада қабул қилинаётган қонун хужжатлари ижросини таъминлаш ҳамда йўналишдаги вазифаларни бажариш кундалик ҳаётимизга тобора сингиб бормоқда.

5.04.2021

Абдулла Қодирий таваллудининг 127 йиллигига бағишлаб маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Маданий-маърифий тадбирлар

Ўзбек романчилигининг асосчиси, ватанпарвар адиб Абдулла Қодирий хотирасига эҳтиром кўрсатиш, миллий адабиёт ривожига қўшган беқиёс ҳиссасини улуғлаш мақсадида Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти томонидан Абдулла Қодирий таваллудининг 127 йиллигига бағишлаб маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

5.04.2021

“Юксак маънавиятли шахс тарбиясида Амир Темур ўгитларининг аҳамияти” мавзусида илмий-маърифий анжуман бўлиб ўтди Маданий-маърифий тадбирлар

Мустақиллик йилларида бой маънавий меросимиз, миллий қадриятларимиз, шу жумладан, Соҳибқирон Амир Темурнинг жаҳон тамаддуни тарихидаги ўрни тикланди ва Темурийлар тарихини чуқур ўрганиш, уни тарғиб қилишга алоҳида эътибор қаратилди.

2.04.2021

Наврўз – қадриятларимиз бешиги Маданий-маърифий тадбирлар

Ҳар йили юртимизда яшариш ва янгиланиш фасли бўлмиш баҳорда бир қатор байрамлар нишонланади. Aна шундай байрамлар сирасига урф-одат ва қадриятларимизни ўзида уйғун этадиган “Наврўз” умумхалқ байрамини айтишимиз мумкин. Наврўз миллий маънавиятимиз ривожидаги энг муҳим шодиёнадир.

31.03.2021

Ёш божхоначилар Ўзбекистон тарихи давлат музейида бўлишди Маданий-маърифий тадбирлар

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Тошкент шаҳар божхона бошқармасидаги бошланғич ташкилотининг ташаббуси билан ёш ходимларнинг маданий ва маърифий ҳордиқ олишлари учун мунтазам тарзда театр, музей ҳамда кўнгилочар масканларга ташрифлар ташкил этилмоқда.

29.03.2021

Гулистон шаҳридаги “Болалар шаҳарчаси”да Наврўз – умумҳалқ байрами муносабати билан хайрия тадбири ташкил этилди Маданий-маърифий тадбирлар

Наврўзи олам шодиёналари диёримиз узра кезиб юрибди. Сирдарё вилояти ҳокимлиги ва сектор раҳбарлари ташаббуси билан ўтказилиб келинаётган турли маданий-маърифий тадбирлар асосида Сирдарё вилояти божхона бошқармаси томонидан навбатдаги хайрия тадбири кўтаринки руҳда ўтказилди.

22.03.2021

Божхоначилар учтепалик кексалар учун муқаддас қадамжоларга зиёрат уюштиришди Маданий-маърифий тадбирлар

Маҳаллабай ишлаш тизими давлат органлари томонидан фуқароларнинг турмуш тарзидаги муаммолар, маҳалла даражасидаги камчиликларни бартараф этиш ҳамда инсонларнинг ҳаётини яхшилашда муҳим рол ўйнамоқда.

22.03.2021

Ўтганларни хотирлаб.... Маданий-маърифий тадбирлар

Навруўз умумхалқ байрами арафасида божхона органлари ходимлари хизмат бурчини ўташда вафот этган сафдошларининг оила аъзоларини йўқлаб боришлари хайрли анъанага айланган.

22.03.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг