Мамлакатимизда тадбиркорлик субъектларига қаратилаётган эътибор ва яратилаётган қулайликлар иқтисодиётимизнинг ривожланишига йўл очмоқда. Бу борадаги имтиёз ва қулайликлар эса қонун ҳужжатлари билан мустаҳкамланмоқда.
4.05.2022
Самарқанд шаҳридаги 33-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари вилоят божхона бошқармасига ташриф буюришди.
30.04.2022
Давлат божхона қўмитаси раҳбарияти иштирокида марказий аппарат ва ҳудудий бошқармалар раҳбар ходимлари билан видеоконфренцалоқа шаклида йиғилиш бўлиб ўтди.
29.04.2022
Бугунги кунда ядровий материаллар ва ионлаштирувчи нурланиш манбаларини ҳисобга олиш ҳамда давлат реестрини юритиш қонун билан тартибга солинади. Шу сабабли радиоактив материалларни божхона чегараларидан ноқонуний олиб ўтилишининг олдини олиш, уни аниқлаш ва бу каби божхона қонун бузилиши ҳолатларига ўз вақтида чек қўйилишини таъминлаш мақсадида барча чегара божхона постларида замонавий радиоактив материалларни аниқлашга мўлжалланган радиацион портал мониторлар билан жиҳозланган.
29.04.2022
Жорий йилнинг 25 апрель санасида Ўзбекиcтон Давлат Жаҳон тиллари университетининг Халқаро журналистика факультетида таҳсил олаётган бир гуруҳ талабалар Давлат божхона қўмитасида бўлишди.
27.04.2022
Давлат божхона қўмитасининг Божхона институтида “Божхона хизматларини рақамлаштиришнинг замонавий тенденциялари: назарий ёндашувлар ва амалий тажрибалар” мавзусида Республика илмий-амалий давра суҳбати бўлиб ўтди.
25.04.2022
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҳамда Халқ таълими вазирлигининг тегишли қўшма қарори ижроси юзасидан Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси масъул ходимлари томонидан бошқармага бириктирилган Қарши шаҳридаги 3-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчи ёшлари учун божхона соҳасига оид учрашув, давра суҳбати ва ўқув машғулотлари ўтказиб келинмоқда.
23.04.2022
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси томонидан божхона постлари инфраструктурасини яхшилаш мақсадида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, “Жартепа” чегара божхона постида йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида, ногиронлик аравачаларида ҳаракатланаётган инсонлар учун пандуслар қурилди.
23.04.2022
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҳамда Халқ таълими вазирлиги ўртасида имзоланган қўшма қарор ижроси юзасидан Самарқанд вилояти божхона бошқармаси томонидан шаҳардаги 33-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 7-11 синф ўқувчилари ўртасида спортнинг шахмат ва шашка тури бўйича “Божхона бошқармаси бошлиғи кубоги” мусобақаси ўтказилди.
22.04.2022
Муҳтарам Президентимизнинг Қашқадарё вилоятига амалга ошираётган ташрифлари доирасида Давлат божхона қўмитаси раиси Акмалхўжа Мавлонов ҳам мазкур вилоятда бўлиб, энг олис чегара божхона постларидаги мавжуд шарт-шароитларни кўздан кечирмоқда.
21.04.2022
Жорий йилнинг 15 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институтида “Янги Ўзбекистонда гендер тенгликни таъминлашнинг замонавий тендециялари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
19.04.2022
Жорий йилнинг 15 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида “Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш орқали бозорларда нарх-наво барқарорлигини таъминлаш ҳамда бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча шароитлар яратиш” мавзусида ўтказилган йиғилишда берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Наманган вилояти божхона бошқармаси томонидан Косонсой тумани ҳокимлигида маҳаллий тадбиркорлар билан сайёр учрашув ташкил этилди.
18.04.2022
Ҳозирги кунда божхона органлари хизматини тўрт оёқли ёрдамчилар – хизмат итларисиз тасаввур қилиб бўлмайди албатта.
18.04.2022
Миллий кинология марказида ўқувчи-ёшларни кинология соҳасига қизиқтиришга қаратилган тарғибот тадбирлари давом эттирилмоқда.
16.04.2022
Амир Темур ҳаётлик давридаёқ унинг ҳарбий санъати ва давлат бошқариш услубига бағишланган махсус асар яратилиб, у “Темур тузуклари” номи остида шуҳрат топади. Унда давлатни бошқаришда кимларга таяниш, тож-у тахт эгалари фаолиятининг тартиби – тутуми ва вазифалари, вазир ва қўшин бошлиқларини тайинлаш тартиблари белгилаб берилган.
9.04.2022
Сирдарё вилояти божхона бошқармасининг “Сирдарё” чегара божхона постига Гулистон шаҳридаги 9-сон умумтаълим мактаби ўқувчиларининг ташрифи ташкил этилиб, улар иштирокида “Очиқ эшиклар” куни ўтказилди.
7.04.2022
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси шаҳардаги 33-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари иштирокида навбатдаги маънавий-маърифий тадбирни ўтказишди.
4.04.2022
Жорий йилнинг 31 март куни Миллий кинология маркази ташаббуси билан Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманидаги 2-сонли ўрта мактабига меҳмон сифатида ташриф буюрган Чилонзор туманидаги 280-сонли ўрта мактаби ўқувчи-ёшлар учун “Маънавиятли ёшлар ватан таянчи” мавзусида ҳарбий ватанпарварлик тадбири ташкил этилди.
2.04.2022
Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан юртимиз бўйлаб амалга оширилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Қашқадарё вилоятининг барча ҳудудларида дарахт кўчатлари ўтқазиш ва кўкаламзорлаштириш ишлари бошлаб юборилган.
2.04.2022
Божхона институтининг конференциялар залида “Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳиятини тушунтириш мақсадида ўқув семинари ташкил қилинди.
26.03.2022