Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Янгиликлар
Миллий кинология марказида Пресс-тур ўтказилди Матбуот анжуманлари

Давлат божхона Миллий кинология марказида Бирлашган миллатлар ташкилоти гиёҳванд моддалар ва жиноятчиликка қарши курашиш бошқармасининг Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси билан ҳамкорликда оммавий ахборот воситалари ходимлари ва ёшлар иштирокида Пресс-тур ўтказилди.

2.07.2021

Спорт – соғлиқ гарови Спорт хабарлари

2003-2004 йилда туғилган ёшлар ўртасида спортнинг бокс тури бўйича “Ўзбекистон Кубоги” учун мусобақалар Нукус шаҳрида ташкил этилган эди.

2.07.2021

Ташқи савдони тарифли тартибга солишда товарнинг келиб чиқиш сертификатини қўллашнинг аҳамияти Маъруза ва чиқишлар

Жаҳон хўжалигининг тобора глобаллашиб бориш жараёнлари негизини мамлактлар ўртасидаги ўзаро иқтисодий муносабатлар таъминламоқда. Бугунги кунда халқаро иқтисодий муносабатларга киришмай туриб ҳеч бир мамлакат мукаммал ривожлана олмайди. Ушбу муносабатлар турли даражада ривожланган давлатларнинг иқтисодиётини барқарор ривожлантиришда ҳал қилувчи ахамият касб этмоқда.

2.07.2021

Давлат герби муқаддас тимсол Маъруза ва чиқишлар

Мустақиллигимизнинг илк кунларидан бошлаб, истиқлол шарофати туфайли ҳар куни, ҳар дақиқа «миллий қадриятлар», «миллий тимсоллар», «миллий рамзлар», «миллий онг», «миллий ғурур», «миллий ифтихор», «давлат тили» каби атамаларни эшитиш бахтига муяссар бўлдик. Зотан, истиқлолни мазкур тушунчаларсиз тасаввур этиб бўлмаслигига иймон ҳосил қилишга эришдик.

2.07.2021

Божхона йиғимлари ҳақида биласизми? Ҳуқуқни муҳофаза қилиш

Божхона органларида ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларини қўллаб-қувватлаш борасида бир қатор самарали чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

2.07.2021

Коррупция – келажакка таҳдид Коррупцияга қарши кураш

Бутун дунёда глобал муаммога айланган ва мамлакатлар ривожига тўсиқ бўлаётган ҳамда унинг келажагига раҳна солаётган, шунингдек бирламчи ҳал этилиши зарур бўлган муаммолардан бири коррупциядир.

2.07.2021

Инвестицион лойиҳалар ўз самарасини бермоқда Божхоначи - тадбиркор таянчи

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 15 апрелдаги ПҚ-2521-сонли Қарорига асосан, “Navoiyazot” АЖ негизида “Азотли кислота ишлаб чиқаришни ташкил этиш” инвестицион лойиҳаси доирасида, 2018-2021 йилнинг ўтган даври мобайнида умумий қиймати 132,16 млн АҚШ долларига тенг бўлган товарлар импорти амалга оширилган.

2.07.2021

Коррупцияга қарши курашиш барчамизнинг бурчимиздир Коррупцияга қарши кураш

Коррупция жирканч ва жамиятни емирувчи иллат бўлиб, бу офатга қарши кенг жамоатчилик, ёшу-қари бирдек курашиши зарур. Зероки коррупция деб аталмиш иллатнинг илдизини қуритиш учун ёшларимизда бу иллатга нисбатан нафрат туйғусини шакллантириш муҳим аҳамият касб этади.

2.07.2021

Мини-футбол мусобақаларида божхоначилар фаол иштирок этишди Спорт хабарлари

Божхона ходимлари орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, шунингдек, спорт билан ҳамнафас хизматни ташкиллаштириш мақсадида Тошкент вилояти божхона бошқармасидаги “Ёшлар иттифоқининг” бошланғич ташкилоти ҳамда Ҳарбий сафарбарлик, фавқулодда вазиятлар ишлари ва жанговар тайергарлик гуруҳи ташаббуси билан тизимдаги ёш ходимлар ўртасида спортнинг “мини футбол” тури бўйича “Бошқарма бошлиғи кубоги” мусобақаси ташкил этилди.

2.07.2021

Ота-оналар билан профилактик тадбир ўтказилди Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси

Божхона институтида таълим олаётган курсантларни маънавий-ахлоқий ҳамда жисмоний тайёрлаш, ҳуқуқий маданиятини ва ҳуқуқий онгини ошириш, уларда ватанпарварлик фазилатларини шакллантириш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.

2.07.2021

Андижонда “Гербим - фахрим, ғурурим!” шиори остида тадбир ташкил этилди Маданий-маърифий тадбирлар

Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинганлигининг 29 йиллигини нишонлаш мақсадида Андижон вилояти божхона бошқармасида ёшлар ўртасида давлат рамзларини чизиш ҳамда спортнинг шашка тури бўйича мусобақа ташкил этилди.

2.07.2021

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг ХХ сессиясида божхона бошқармасининг ҳисоботи тингланди Маъруза ва чиқишлар

Жорий йилнинг 30-июнь куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг видеоконференцалоқа тарзида ўтган йигирманчи сессиясида божхона бошқармаси бошлиғи О.Хожиматовнинг республика ташқи савдо айланмасида экспорт ва импорт товарлар таҳлили бўйича ҳисоботи тингланди.

1.07.2021

Ёшлар - Янги Ўзбекистон бунёдкори Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили

Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 25 августда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси ёшлари кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, 30 июнь – Ўзбекистон Республикаси ёшлари куни этиб белгиланган.

1.07.2021

“eTIR: Яшил йўлак” лойиҳасининг тақдимоти бўлиб ўтди Халқаро ҳамкорликка оид хабарлар

Жорий йилнинг 29 июнь - 1 июль кунлари Қирғизистон Республикаси давлат божхона хизмати вакилларидан иборат делегациянинг мамлакатимизга амалий ташрифи бўлиб ўтмоқда.

30.06.2021

Коррупция – миллат заволи Коррупцияга қарши кураш

Ҳар қандай тараққиётнинг томирига болта урадиган иллатлардан бири коррупциядир. Одатда коррупция мансабдор шахс томонидан унга берилган мансаб ваколатлари ва ҳуқуқларидан, шунингдек, бу билан боғлиқ расмий нуфуз мақомидан, имкониятлар ва алоқаларидан ўзларининг шахсий манфаатларини кўзлаб қонунчилик ва ахлоқ қоидаларига зид равишда фойдаланишини англатади.

30.06.2021

4 млрд. сўмлик матоларнинг ноқонуний айланмаси фош этилди Тезкор хабарлар

Товар-моддий бойликларни юртимизга турли яширин йўллар билан олиб киришга ҳамда давлат бюджетига тушиши лозим бўлган божхона тўловларини қинғир йўллар билан тўламасликка бўлган уринишлар божхоначилар томонидан ўз вақтида бартараф этилмоқда.

29.06.2021

Заргарлик буюмларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди Тезкор хабарлар

Тошкент халқаро аэропортида тилладан ясалган заргарлик буюмларини ноқонуний олиб ўтишга бўлган уринишлар ўз вақтида бартараф этилди.

29.06.2021

Дроннинг ноқонуний парвозига чек қўйилди Тезкор хабарлар

Мамлакатимизга олиб кириш тақиқланган учувчисиз учиш қурилмаларини айрим фуқаролар томонидан ноқонуний олиб кириш ҳолатлари учраб турибди.

29.06.2021

Божхоначилар салкам 6,5 миллиард сўмлик “мато” операциясини фош этишди Тезкор хабарлар

Бугун божхона органларида тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларга тизимда қулай ва замонавий шарт-шароитларни яратиш, божхона тўловларидан тегишли тартибда имтиёзлар қўллаш борасида кўплаб самарали ишлар амалга оширилмоқда.

29.06.2021

570 млн. сўмлик найранг фош бўлди Тезкор хабарлар

Божхона қонунбузилишига қарши курашиш божхона органларининг асосий вазифаларидан биридир. Бу борада Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Тошкент-товар” божхона пости ходимлари томонидан ҳуқуқбузарликларга қарши кескин кураш олиб борилмоқда.

29.06.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг