Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Бекободдаги хонадонларнинг бирида қиймати 605 миллион сўмдан ортиқ тамаки маҳсулотлари сақланаётганлиги фош қилинди
2277
Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида йирик миқдордаги тамаки маҳсулотлари фош қилинди.
Бекободдаги хонадонларнинг бирида қиймати 605 миллион сўмдан ортиқ тамаки маҳсулотлари  сақланаётганлиги фош қилинди

Вилоятнинг Бекобод туманида  жойлашган фуқаро А.Ж.га тегишли хонадон холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада, хонадоннинг махсус тайёрланган ертўласида қиймати 605 млн. 440 минг сўмлик, 13760 қути “Business Royals” номли тамаки махсулотлари ноқонуний  сақланаётганлиги фош қилинди. 

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

13.02.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг