Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қинғир ниятли йўловчилар тўхтатиб қолинди
1729
Тошкент халқаро аэропорти божхона пости ходимлари томонидан контрабанда ва божхона қонунбузилиш ҳолатларини олдини олиш борасида самарали ишлар олиб борилмоқда.
Қинғир ниятли йўловчилар тўхтатиб қолинди

Жумладан, “Истанбул Тошкент” йўналиши бўйича учиб келиб, қизил йўлак орқали ҳаракатланаётган фуқаро М.А. нинг ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди. Натижада фуқаро белгиланган тартибда шахсий кўрикдан ўтказилди. Кўрик жараёнида фуқаро нақ 234 грамм тиллани яширин тарзда олиб ўтишга уринаётгани аниқланди.

Дастлабки ҳисоб китобларга кўра, 49,3 миллион сўмга тенг бўлган мазкур тилла буюмлар ашёвий далил сифатида вақтинча сақловга олинди.

Шунингдек, шу йўналишнинг ўзида яна бир фуқаро Х.Ш. божхоначиларимизни чув туширишни ният қилган экан, бироқ режаси  ўзига қимматга тушди. Яъни ушбу шахс яширин тарзда 84 миллион сўмдан ортиқ бўлган 2721 дона дори воситаларини олиб ўтаётганда божхоначилар томонидан тўхтатиб қолинди.

“Сеул-Тошкент” йўналиши бўйича келаётган фуқаро Э.Х. эса декларацияламасдан ва божхоначилардан пинҳона тарзда 286 дона парфюмерия ва 50 дона тиббиёт воситаларини олиб ўтаётган вақтида тўхтатиб қолинди. 

Айни пайтда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Жавоҳир Караматов

ДБҚ Ахборот хизмати

катта инспектори

 

13.02.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг