Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Яширинча олиб кирилаётган 225 дона телефон тўхтатиб қолинди
1470
Наманган вилояти божхоначилари уяли алоқа воситаларини юртимизга яширинча олиб кириш ҳолатига чек қўйишди.
Яширинча олиб кирилаётган 225 дона телефон тўхтатиб қолинди

Хусусан, “Поп” чегара божхона пости орқали қўшни мамлакатдан республикамизга  кириб келган фуқаро  Ғ.Р.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди.

Натижада, фуқаро Ғ.Р.нинг юк сумкасида оғзаки сўровда маълум қилинмаган ва  божхона назоратидан яширин тарзда олиб ўтилаётган 225 дона “NOKIA” русумли уяли қўл телефонлари борлиги аниқланди.

Ушбу товар моддий бойликларнинг умумий қиймати қарийб 18 миллион сўмни ташкил этди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

19.02.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг