Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона тўловларидан қочишга уриниш наф бермади
1260
Божхоначилар томонидан товар-моддий бойликларни божхона чегараларидан ноқонуний олиб ўтилишига қарши самарали кураш олиб борилмоқда.
Божхона тўловларидан қочишга уриниш наф бермади

Жумладан, “Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан “Сеул-Тошкент” йўналиши бўйича учиб келган фуқаролар И.А. ва О.А.лар белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, ушбу шахсларнинг юклари орасидан декларацияда кўрсатилмаган  ва божхона ходимларининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган умумий қиймати 37 миллион сўмлик 150 дона сифати кафолатланмаган аёллар косметика воситалари, 600 дона автомашина ёритгичлари, 68 дона қўл телефони, 7 дона планшет ва 17 дона ноутбук ва бошқа товарлар борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

10.05.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг