Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Дамас” ўриндиқлари остига яширилган 187 миллион сўмлик уяли телефонлар
1062
Божхона ходимлари мамлакатимизга товар моддий бойликларини ноқонуний олиб кириш ҳолатларига ўз вақтида чек қўйишмоқда.
“Дамас” ўриндиқлари остига яширилган 187 миллион сўмлик уяли телефонлар

Жумладан, Фарғона вилояти божхона бошқармасининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан қўшни мамлакат билан чегарадош худудларда ўтказилган тезкор тадбир давомида юртимизга товар моддий бойликларни ноқонуний йўллар билан олиб кираётган қонунбузарлар фаолиятига нуқта қўйилди.

Фарғона туманида ўзининг “Дамас” русумли автомашинасида ҳаракатланаётган фуқаро М.Х. белгиланган тартибда тўхтатилиб, холислар иштирокида текширувдан ўтказилди.

Натижада, автомашина салони ўриндиқлари остида тегишли ҳужжатларга эга бўлмаган 187,1 миллион сўмлик 116 дона уяли алоқа воситалари яширилганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

22.07.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг