Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Каптивада ноқонуний олиб кетилаётган 220 миллион сўмлик телефонлар фош бўлди
848
Божхона ходимлари томонидан мамлакатимизга маиший техника буюмларини ноқонуний олиб кирилишига қарши самарали кураш олиб борилмоқда.
Каптивада ноқонуний олиб кетилаётган 220 миллион сўмлик телефонлар фош бўлди

Жумладан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати вакиллари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида қонунбузарнинг “уддабуронлиги”га чек қўйишди.

 “Марғилон-Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро Х.Ш. бошқарувидаги “Каптива” русумли автомашина тўхтатилиб, белгиланган тартибда холислар иштирокида текширилди.

Натижада, автомашина салони ва юкхонасида фуқаро К.А. томонидан қайта сотиш мақсадида олиб кетилаётган, тегишли хужжатлари бўлмаган умумий қиймати 220 миллион сўмлик 190 дона уяли алоқа воситалари борлиги маълум бўлди.    

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

29.07.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг