Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
34 минг дона сим карталарнинг ноқонуний айланмаси фош бўлди
931
Божхона органлари томонидан божхона қонунбузилиши ҳолатларига қарши ўз вақтида тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
34 минг дона сим карталарнинг ноқонуний айланмаси  фош бўлди

Жумладан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Навоий” чегара божхона пости ходимлари томонидан фуқаро Л.А. бошқарувида бўлган “Volvo FH 12” русумли автотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, автотранспортнинг техник асбоб ва анжомлар сақланадиган қисмида оғзаки сўровда айтилмаган ҳамда йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган умумий қиймати 60 миллион сўмлик 30 минг дона  хориж мобиль алоқа компанияларининг сим карталари борлиги аниқланди.

Яна бир ҳолат “С.Нажимов” чегара божхона пости ходимлари томонидан аниқланди. Ушбу постга фуқаро Ю.А. бошқарувида кириб келган “Volvo FH” русумли автотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди. Натижада, унинг автомашина кабинасида йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ва оғзаки сўровида айтилмаган, қиймати 10 миллион сўмлик 4 000 дона мобиль алоқа сим карталари яширилганлиги фош қилинди.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

13.09.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг