Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона назорати самарадорлиги юзасидан ўқув семинари бўлиб ўтди
376
Божхона органлари томонидан божхона соҳасига тегишли қабул қилинган янги меъёрий ҳужжатларни ҳамда амалдаги қонун ҳужжатларга киритилган ўзгаришларни божхона ходимларига ўз вақтида етказиш, бу орқали божхона назорати самарадорлигини оширишга қаратилган тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Божхона назорати самарадорлиги юзасидан ўқув семинари  бўлиб ўтди

Хусусан Наманган вилояти божхона бошқармасида Божхона институти билан ҳамкорликда божхоначиларнинг ҳуқуқий саводхонлигини янада ошириш мақсадида ўқув семинари ташкил этилди.

Семинарда Божхона институтининг Қайта тайёрлаш ва малака ошириш факултети Махсус фанлар кафедраси катта ўқитувчиси Б.Шералиев томонидан божхона соҳасидаги қонун ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти бошқарма шахсий таркибига етказилди. Шунингдек, Б.Шералиев ўз маърузасида божхона назоратини самарали амалга оширишда ривожланган мамлакатлар тажрибаларидан мисоллар келтириб, халқаро қонунчиликдаги меъёрий ҳужжатларга тўхталиб ўтди.

Ўқув семинари баҳс-мунозараларга бой бўлиб, унинг якунида эса семинар қатнашчилари ўзларини қизиқтирган барча саволларга тўлақонли жавоблар олишди.

13.01.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг