Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона органларида замонавий ахборот-коммуникация технологиялари роли мавзусида сайёр ўқув машғулоти ўтказилди
409
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси божхона органлари кадрларини тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-3995-сон қарори ижроси юзасидан Давлат божхона қўмитасининг ҳудудий божхона бошқармаларида сайёр ўқув машғулотлари ўтказилмоқда.
Божхона органларида замонавий ахборот-коммуникация технологиялари роли мавзусида сайёр ўқув машғулоти ўтказилди

Ана шу вазифалар ижроси бўйича Хоразм вилояти божхона бошқармасида Божхона институтининг “Қайта тайёрлаш ва малака ошириш” факультети Махсус фанлар кафедраси катта ўқитувчиси М.Мирбобоев иштирокида “Божхона органларида замонавий ахборот-коммуникация технологиялари роли” мавзусида сайёр ўқув машғулоти ташкил этилди.

Машғулот мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни кенг тарғиб қилиш, кичик бизнес ва ҳусусий тадбиркорликни ривожи учун янада қулай шароитлар яратиш борасида қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун моҳиятини тушунтириш, божхона органлари ходимларининг асосий иш жойидан ажралмаган ҳолда билим савиясини, ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ҳамда жойларда амалиёт билан назариянинг уйғунлигини таъминлаш мақсадига қаратилди.

Ўқув машғулотида Давлат божхона қўмитасида ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш учун асос бўлган норматив-ҳуқуқий хужжатлар, “божхона пости – ҳудудий божхона бошқармаси – Давлат божхона қўмитаси” занжири бўйича ахборотларни реал вақт миқёсида йиғиш, назорат ва таҳлил қилиш, қайта ишлашга мўлжалланган 52 та ахборот тизимлари ва 17 та электрон хизматлар амалиётга жорий қилинганлиги, бу эса ўз навбатида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлаш, аҳолига интерактив давлат хизматлари кўрсатишни йўлга қўйиш, мазкур ахборот тизимлари орқали божхона фаолиятининг барча йўналишлари қамраб олинганлиги тўғрисида маълумотлар берилди.

Ўзаро самимий руҳда ўтказилган ўқув машғулотида дастурларни такомиллаштириш ҳамда мавжуд муаммоларни ўрганиш бўйича берилган таклифлар ўртага ташланиб, муаммоларни ўрганиш ҳамда уларнинг ечимини топиш бўйича вазифалар белгилаб олинди.              

13.01.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг