Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Менинг армия - менинг фахрим!” мавзуси остида ўтказилган танловда муносиблар сараланди
388
Мамлакатимиз бўйлаб Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни байрами муносабати билан ўтказилаётган тадбирлар Қашқадарёда ҳам қизғин давом этмоқда.
“Менинг армия - менинг фахрим!” мавзуси остида ўтказилган танловда муносиблар сараланди

Жумладан, божхона ходимларининг фарзандлари ўртасида ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни ҳарбий касбга қизиқишларини янада оширишга қаратилган “Менинг армиям – менинг фахрим!” мавзуси остида расмлар танлови ўтказилди. Мазкур танловда ходимларнинг 12 нафар фарзандлари иштирок этишди ҳамда ўз маҳоратларини синовдан ўтказишди.

Танлов иштирокчилари расмлардан намуна сифатида берилган турли ҳарбий техника воситаларининг суратларини чизишди ва уларнинг орасидан энг яхши тасвирий санъат асарлари саралаб олинди.

Расмлар танловида ғолибликни Қарши шаҳар 23-мактабнинг 4-синф ўқувчиси С.Авазов қўлга киритди ҳамда биринчи даражали диплом ва совғалар билан тақдирланди.

Ўтказилаётган бу каби тадбирлар ёш авлодни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, мамлакатимиз мустақиллигини ҳимоя қилишдаги бурч туйғусини ва вазифаларини шакллантиришга хизмат қилади, десак муболаға бўлмайди. 

13.01.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг