Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Наманганда Солиқ кодексига бағишланган тадбир бўлиб ўтди
300
Барчамизга маълумки Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-599-сон Қонуни билан Солиқ кодексининг янги таҳрири тасдиқланди.
Наманганда Солиқ кодексига бағишланган тадбир бўлиб ўтди

Ушбу янги таҳрирдаги Солиқ кодекси мазмун-моҳиятини тадбиркорларга етказиш мақсадида божхона органлари томонидан бошқа давлат идора вакиллари билан ҳамкорликда тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Хусусан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Вилоят солиқ бошқармаси билан ҳамкорликда вилоятнинг Уйчи тумани ҳокимлигининг мажлислар залида тадбиркорлар билан семинар ташкил этилди.

Тадбирда  тадбирколик субъектлари, оммавий ахборот воситалари ва кенг жамоатчиликка янги таҳрирдаги солиқ кодексида белгиланган янги норма ва ўзгартиришлар ҳақида тушунтиришлар берилди.

Янги таҳрирдаги Солиқ кодексига кўра 1 январдан бошлаб:

- Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали товарлар олиб ўтилиши муносабати билан солиқлар тўлайдиган солиқ тўловчилар зиммасида Ўзбекистон Республикасининг божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган мажбуриятлар ҳам бўлади;

- Солиқ, молия, божхона ва бошқа давлат органларининг мансабдор шахслари солиқ тўловчининг ваколатли вакиллари бўла олмайди;

- Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали товарлар олиб ўтилиши муносабати билан тўланиши лозим бўлган солиқлар бўйича – божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда божхона органлари солиқларни тўлаш муддатларини ўзгартириш тўғрисида қарорлар қабул қилиш ваколатига эгадир;

- божсиз савдо божхона тартиб-таомилига жойлаштирилган товарларни реализация қилиш бўйича айланма солиқ солишдан озод этилади;

- Жисмоний шахслар томонидан товарларни божсиз олиб киришнинг божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларида тасдиқланган нормалари доирасида олиб кирилаётган товарлар солиқ солишдан озод этилади.

Семинар сўнгида иштирокчилар соҳа мутахассисларига янги таҳрирдаги Солиқ кодекси бўйича ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат этишди ва батафсил жавобларни олишди.

Наманган вилояти божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

16.01.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг