Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Янги таҳрирдаги Солиқ кодексига бағишланган тадбир бўлиб ўтди
409
Қашқадарё вилоят божхона ҳамда вилоят солиқ бошқармалари ҳамкорлигида янги таҳрирдаги Солиқ кодексини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида жойларда тарғибот тадбирлари амалга оширилиб келинмоқда.
Янги таҳрирдаги Солиқ кодексига бағишланган тадбир бўлиб ўтди

Жумладан, куни-кеча Қамаши туман ҳокимияти биносида янги таҳрирдаги Солиқ кодекси мазмун-моҳиятига бағишланган тадбиркорлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари  иштирокида семинар ўтказилди. Тадбир аввалида вилоят солиқ бошқармаси ходими А.Абраев сўзга чиқар экан, янги таҳрирдаги солиқ кодексида белгиланган янги норма ва ўзгаришлар бўйича тушунтириш берди.

Тадбир давомида божхона масъул ходими Э.Шайманов сўзга чиқиб, янги таҳрирдаги солиқ кодексига кўра, 2020 йил 1 январдан бошлаб жисмоний шахслар томонидан товарларни божсиз олиб киришнинг божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларида тасдиқланган нормалари доирасида олиб кирилаётган товарлар солиқ солишдан озод этилиши шунингдек, янги таҳрирдаги солиқ кодекси билан божхона соҳасига оид бир қатор ўзгартиришлар киритилганлиги бўйича иштирокчиларга батафсил тушунтиришлар берди.

Семинар сўнггида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларига соҳа мутахассислари томонидан жавоблар олишди.

Қашқадарё вилоят божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

          

20.01.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг