Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ўқувчи ёшларга Божхона институти ҳақида маълумот берилди
596
Божхоначи – шарафли касб. Юртимизнинг иқтисодий ва давлат хавфсизлигини ҳимоялашда камарбаста бўладиган садоқатли фарзандлар божхона ходими бўлиб, ватанга хизмат қилади.
Ўқувчи ёшларга Божхона институти ҳақида  маълумот берилди

Ҳозирда,  божхона  органлари сафига шижоатли, илмга чанқоқ, жисмонан етук ва ватанни севадиган ёшларни жалб қилиш, соҳага бўлган қизиқишни шакллантириш  мақсадида ўқувчи ёшлар билан тарғибот ишлари кенг олиб борилмоқда.

Жумладан, Сурхондарё вилояти  божхона бошқармаси ходимлари Термиз туманидаги 19-сонли умумтаълим мактабига ташриф буюришиб, ўқувчи ёшлар билан давра суҳбати ўтказишди.

Учрашув давомида, божхона ходимлари ўқувчиларга божхона органлари фаолияти ва вазифалари ҳақида тушунтириш беришди. Шунингдек, келажакда божхоначи  касбини танламоқчи бўлган ўқувчилар учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 29-апрелдаги 365-сонли “Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги Қарори талаблари билан таништириб ўтишди.

Тадбир якунида, соҳа ходимлари томонидан ўқувчиларни қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоблар берилди.

 

30.01.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг