Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
153 миллион сўмлик заргарлик буюмларини яширинча олиб ўтиш режаси фош бўлди
806
Божхона чегаралари орқали заргарлик буюмларини яширинча олиб ўтишга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
153 миллион сўмлик заргарлик буюмларини яширинча олиб ўтиш режаси фош бўлди

Хусусан, Тошкент халқаро аэропортига хориждан учиб келган фуқаро Б.К. белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, унинг юклари орасида божхона назоратига тақдим этилмаган ва жисмоний шахслар учун белгиланган божхона тўловларисиз олиб кириш меъёридан ортиқча бўлган умумий қиймати 153 миллион сўмлик 460,52 грамм сариқ металлдан ясалган заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

7.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг