Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Наманганда махсус-тактик ўқув машғулоти бўлиб ўтди
516
Хитойнинг Ухан шаҳрида аниқланган халқаро аҳамиятга эга “коронавирус” юқумли касаллигини юртимизга кириб келиши олдини олиш мақсадида божхона органлари бошқа ваколатли давлат идоралари билан ҳамкорликда бир қатор чора-тадбирларни амалга оширишмоқда.
Наманганда махсус-тактик ўқув машғулоти бўлиб ўтди

Хусусан, Наманган вилояти Косонсой туманида жойлашган “Косонсой” чегара божхона постида халқаро аҳамиятга эга бўлган Хитой Халқ Республикасида кенг тарқалган юқумли касаллик (коронавирус)нинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олишда тегишли хизматларнинг бошқарув органлари, куч ва воситаларининг ҳамкорликда харакатланиши борасида назарий билимларини ошириш ва амалий кўникмаларини такомиллаштириш мақсадида махсус-тактик ўқув машғулоти ўтказилди.

Машғулотда, вилоят божхона бошқармаси, фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Ички ишлар бошқармаси, санитария-эпидемиология осойишталик маркази, соғлиқни сақлаш бошқармалари ва бошқа ваколатли идора ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Ўқув машғулотида чегара божхона пости орқали Ўзбекистон Республикасига ўта юқумли касалликка чалинган шартли бемор кириб келиши ҳамда ушбу ҳолатда тегишли хизматларнинг бошқарув органлари, куч ва воситаларининг ҳамкорликда харакатланиши машғулот иштирокчиларига ва кузатувчиларга кўргазмали тарзда кўрсатиб берилди.

Бу каби махсус-тактик ўқув машғулотларини ўтказиш юртимизга турли хил юқумлик касалликларни кириб келиши олдини олиш ҳамда ҳар қандай вазиятга тайёр туришга, шу билан бирга, ҳушёрликка чорлайди.

8.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг