Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупцияга қарши ҳалоллик вакцинаси билан курашиш лозим
421
Бугунги кунда, мамлакатимизда халқ фаровонлиги, иқтисодий мустақиллик ва халқаро миқёсда ривожланган давлатлар қаторидан ўрин эгаллаш мақсадида, барча соҳаларда кенг ислоҳотлар олиб борилмокда. Мазкур ислоҳотларнинг натижадорлигини таъминлаш учун албатта коррупциянинг олдини олиш ва унга барҳам бериш олий мақсадларимиздан бири ҳисобланади.
Коррупцияга қарши ҳалоллик вакцинаси билан курашиш лозим

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида “Коррупцияга карши курашишда аҳолининг барча қатламлари, энг яхши мутахассислар жалб қилинмас экан, жамиятимизнинг барча аъзолари, таъбир жоиз бўлса, “ҳалоллик вакцинаси” билан эмланмас экан, ўз олдимизга қўйган юксак марраларга эриша олмаймиз. Биз коррупциянинг оқибатлари билан курашишдан унинг барвақт олдини олишга ўтишимиз керак” эканлигини алоҳида таькидлаб ўтдилар.

Бундан кўриниб турибдики, биз фақат коррупциянинг оқибатлари билан эмас унга сабаб бўлувчи омилларни бартараф этиш бўйича ишларни олиб боришимиз лозим бўлади.

Шу муносабат билан жорий йилнинг 14 февраль куни ДБҚнинг Ўз хавфсизлик бошқармаси ходимлари иштирокида Сирдарё вилояти божхона бошқармасида “Коррупцияга қарши курашиш” йўналишида тизимда олиб борилаётган ишлар юзасидан профилактик йиғилиш ўтказилди.

Йиғилиш давомида коррупция каби салбий иллатга қарши курашиш барчамизнинг энг асосий вазифамиз эканлигини хеч қачон эсдан чиқармаслигимиз шартлиги яна бир бор эслатиб ўтилди.

Шунингдек, тадбир давомида ходимларга “Коррупцияга асло ўрин йўқ” номли видеоролик ҳам намойиш этилди.

15.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг