Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Фақатгина бирга коррупцияни тўхтата оламиз
503
Бугун барчамиз жамиятимизда адолат туйғусини янада кенг қарор топтириш биринчи даражали вазифамиз эканилигини унутмаслигимиз даркор.
Фақатгина бирга коррупцияни тўхтата оламиз

Давлатимиз раҳбари 2020 йил 24 январдаги Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатасига қилган Мурожаатномасида бугунги кунда ислоҳотларимиз самараси кўп жиҳатдан тўртта муҳим омилга – яъни, қонун устуворлигини таъминлаш, коррупцияга қарши қатъий курашиш, институционал салоҳиятни юксалтириш ва кучли демократик институтларни шакллантиришга боғлиқ деб айтиб ўтдилар.

Ҳеч шубхасиз, мамлакатимизда коррупцияга карши курашнинг даражаси, унинг амалий самараси кўп жиҳатдан ҳуқуқ-тартибот органлари тизимининг ўзида бу иллатга қарши қандай кураш олиб борилаётгани билан боғликдир.

Бу борада Хоразм вилояти божхона бошқармаси томонидан жорий йил бошидан Кадрлар бўлими, Ўз хавфсизлик гуруҳи, бошланғич Касаба уюшма ташкилоти, Хотин-қизлар қўмитасининг ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг бошқармадаги бошланғич ташкилоти етакчилари иштирокида 60 нафар божхона ходимларнинг оила-аъзолари билан яшаш хонадонларида учрашувлар ўтказилди.

Хўш бу каби учрашувлардан кутилаётган натижалар нималардан иборат?

– ходимларнинг оиласидаги моддий аҳволини ўрганиш давомида уни уй-жойга ва бошқа моддий томондан ёрдамга муҳтожлиги аниқланиб, имтиёзли асосда бериладиган уй-жойларга муҳтож оилалар рўйхатини шакллантиришда шаффофлик таъминланади.

– ходим томонидан ўзининг моддий аҳволидан келиб чиқиб, содир қилиниши мумкин бўлган тамагирлик, хизмат мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш ва бошқа салбий ҳолатларни олдини олишга ёрдам беради;

– ходимни оила аъзолари, қариндош уруғлари, қўни-қўшнилари билан бўлган муносабати, улар ўртасидаги низоли ҳолатлар ўрганилиб, бунинг натижасида ходим томонидан содир этилиши мумкин бўлган қонунбузилиши ҳолатларининг олди олинади;

– ходимнинг ота-онаси ва турмуш ўртоғи ходимни қанча миқдорда ойлик маоши ва мукофот пулларини олиши ҳақидаги маълумотларни уларга тақдим қилиш орқали ходим томонидан маишатбозлик ва бошқа салбий ҳолатларни содир қилишини ҳамда унинг фарзандлари тарбиясини бузилишини олдини олишга ёрдам беради;

- ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ходимларнинг фарзандлари ота-онасининг касбидан ғурурланиши, жамиятда божхона органлари ходимларининг обрўсини ошишига  кўмаклашади.

Ўтказилаётган тадбирларда ҳар бир салбий ҳолат ҳамда жиноят учун жазо муқаррарлиги, ходимларнинг хизматда ва хизматдан бўш вақтлардаги юриш-туриши назоратга олинганлиги шахсий таркибга тушунтириб борилмоқда.

Шу ўринда, Президентимизнинг биз “Адолат — қонун устуворлигида” деган тамойил асосида жамиятимизда қонунга ҳурмат, ҳуқуқбузарлик ҳолатларига муросасизлик ҳиссини кучайтиришга қаратилган ишларимизни жадал давом эттирамиз. Айниқса, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ўзлари томонидан қонунни бузиш билан боғлиқ ҳар қандай ҳолатга принципиал баҳо берилади ва қатъий чора кўрилади. Бунга ҳеч кимда шубҳа бўлмаслиги керак” деган фикрларини эътироф этиш жоиз.

Хулоса ўрнида, халқимизнинг том маънодаги адолат қарор топган жамиятда яшаш учун нафақат масъул шахслар, балки ҳар бир фуқаро ўз ҳиссасини қўшиши зарур. Бу фуқароларимизда коррупцияга, аниқроқ айтганда, ҳар қандай қонунбузарликка нисбатан муросасизлик кайфияти, маданияти шаклланишига ҳам боғлиқ. Чунки ҳар қандай қонунбузарликлар содир этилишига, кўпайишига кўп ҳолларда ўзимизнинг бефарқлигимиз, лоқайдлигимиз сабаб бўлиб келмоқда. Барчанинг юрт тақдирига дахлдорлиги кучайиши ҳар қандай иллатнинг батамом барҳам топишига хизмат қилади.

15.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг