Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупцияга қарши биргаликда курашамиз
448
Сир эмаски мамлакатимизда коррупция деган иллат хали йўқ қилингани йўқ. Аммо сўнгги йилларда унга қарши самарали кураш олиб борилмоқда. Бунга, мамлакатимизда қабул қилинаётган коррупцияга қарши курашиш йўналишидаги қонунларни мисол қилиб келтиришимиз мумкин.
Коррупцияга қарши биргаликда курашамиз

Шу жумладан, божхона органларида ҳам коррупциянинг олдини олиш, унга яратилаётган шарт шароитларни таг туги билан йўқ қилиш ва божхона тизимида коррупцияга қарши муросасиз кураш муҳтини яраташига қаратилган чора тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ҳусусан, Давлат божхона қўмитаси “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплексида ташкил этилган учрашув ҳам шу руҳда бўлиб ўтди. Учрашувда бошқарма ходимлари сафига яқинда қўшилган ходимлар, уларга хаёт йўлини кўрсатувчи ҳамда қинғир ишлардан қайтарувчи - оила аъзолари ва божхона органларида жуда кўп йил фаолият юритиб ёруғ юз билан нафақага чиққан божхона ҳизмати фахрийлари иштирок этишди.

Тадбирда Давлат божхона қўмитаси ҳузурида ташкил қилинган Жамоатчилик кенгаши вакиллари иштирок этишди. Мазкур кенгаш ўз фаолияти давомида божхона органлари фаолиятида коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат дастурлари ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этиш, коррупцияга қарши курашиш бўйича олиб борилган ишлар устидан мониторинг ва таҳлил ўтказиш, шунингдек, уларнинг натижалари бўйича таклифлар тайёрлаш билан ҳам шуғулланади.

Учрашувда дастлаб божхона фахрийлари сўзга чиқиб, коррупциянинг салбий иллатлари, унинг демократия ва қонун устуворлигига путур етказиши, коррупция оқибатида инсон ҳуқуқ ва эркинликлари қўпол равишда бузилиши, қонунларга ҳурмат руҳи пасайиши, иқтисодий ривожланиш издан чиқиши ҳамда давлат ва жамият учун ўта хавфли бўлган уюшган жиноятчилик кенг ёйилишига шароит яратилши хақида сўз юритишди.

Сўнгра сўз божхона комплекси бошлиғи Р.Таджиев сўзга чиқиб коррупцияга қарши курашда жамоатчилик, қолаверса оила аъзоларининг иштироки ўта муҳимлиги хақида сўз юритди. Сабаби, оила аъзолари ўз фарзандлари, ака-укалари ва опа сингилларининг хаёлларидан нималар кечаётганини хаммадан ҳам яхши тушунишади,  керакли, тўғри йўлга доимо бошлай олишади ва уларнинг сўзлари кўп ҳолларда ижобий натижа бериб, бу жиноятни камайтиришга эришишда муҳим омил бўлади.

Гарчи барчамиз ушбу ишга қўл урган эканмиз, фарзандларимиз ҳамда келажак авлод қудратли ва фаровон давлатда хаёт  кечиришлари учун барча кучимизни сарфлашимиз зарур.

 

 

 

17.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг