Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупция - жамиятдаги адолат мезонларини бузувчи иллат
463
Мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш соҳасида муҳим ташкилий-ҳуқуқий ислоҳотлар амалга оширилиб, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга, жамиятда коррупцияга муросасиз муносабатни шакллантиришга йўналтирилган тизимли чоралар кўрилмоқда.
Коррупция - жамиятдаги адолат мезонларини бузувчи иллат

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида “Коррупцияга қарши курашишда аҳолининг барча қатламлари, энг яхши мутахассислар жалб қилинмас экан, жамиятимизнинг барча аъзолари, таъбир жоиз бўлса, “ҳалоллик вакцинаси” билан эмланмас экан, ўз олдимизга қўйган юксак марраларга эриша олмаймиз. Биз коррупциянинг оқибатлари билан курашишдан унинг барвақт олдини олишга ўтишимиз керак” эканлигини алоҳида таькидлаб ўтдилар.

Барчамизга маълумки, фақат коррупциянинг оқибатлари билан эмас унга сабаб бўлувчи омилларни бартараф этиш бўйича ишларни олиб бориш ижобий самара беради.

Мамлакатимиз раҳбари бошчилигида 11 февраль куни коррупцияга қарши курашиш ҳамда жамоатчилик назорати тизимларини такомиллаштириш масалалари бўйича ўтказилган йиғилишда белгилаб берилган топшириқлардан келиб чиқиб Наманган вилояти божхона бошқармасида “Коррупция - жамиятдаги адолат мезонларининг бузилишига, унинг тараққиётини орқага сурилишига сабаб бўлувчи салбий иллат” мавзусида бошқарма шахсий таркиби иштирокида профилактик йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишни бошқарма бошлиғи ўринбосари И.Жалолов очиб бериб, коррупцияга қарши курашишда энг аввало ҳар бир божхона ходимида ҳалоллик иммунитетини ошириб ва бу билан коррупциянинг ҳар қандай кўринишига муросасиз курашиш лозимлиги тўғрисида таъкидлаб ўтди.

Йиғилишда сўзга чиққан бошқарманинг Ўз хавфсизлик гуруҳи ходими Ҳ.Ҳасанов томонидан ходимларни бурчига содиқлик руҳида тарбиялаш, улар ўртасида жиноят ҳамда турли қонунбузарликлар содир этилишини олдини-олиш борасида тарбиявий, тушунтириш ва профилактик тадбирларни янада кучайтириш, шунингдек фуқароларга қонун талабларини атрофлича тушунтириш, улар ҳуқуқларининг поймол этилишига йўл қўймаслик, бу борада ходимларнинг масъулиятини янада ошириш юзасидан тегишли топшириқ ва тавсиялар берилди.

Йиғилиш сўнгида коррупция каби салбий иллатга қарши курашиш барчамизнинг энг асосий вазифамиз эканлигини ҳеч қачон эсдан чиқармаслигимиз шартлиги яна бир бор эслатиб ўтилди.

 

20.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг