Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупцияга қарши маърифат билан курашамиз
504
Бугун мамлакатимизда коррупцияга қарши кураш энг долзарб вазифалардан бири ҳисобланади. Чунки, коррупцияга барҳам берилмас экан иқтисодий, сиёсий, ижтимоий соҳадаги ислоҳотлар кутилган натижани бермайди.
Коррупцияга қарши маърифат билан курашамиз

Навоий вилояти божхона бошқармасида шахсий таркиб иштирокида ташкил этилган навбатдаги маънавият-маърифат машғулоти ҳам айни шу масалаларга бағишланди. Тадбирда вилоят адлия, ички ишлар бошқармаларининг масъул ходимлари ҳамда дин уламолари иштирок этишди.

Учрашувда, мамлакатимизда коррупцияга қарши кураш йўналишида амалга оширилаётган ишлар, бу борада қабул қилинаётган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар борасида атрофлича маълумот берилди. Шунингдек, муқаддас динимизда ҳам коррупция энг ёмон иллатлардан бири сифатида тавсифланиб, бу борада иймонидан нафси устун бўлган кимсаларнинг охир-оқибат ҳалокатга юз тутиши бўйича ҳаётий мисоллар ёрдамида фикр билдирилди.

Дарҳақиқат, коррупциянинг бутун инсоният тақдири учун улкан хавф эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Биргина мисол, ҳар йили дунё иқтисодиёти коррупция туфайли 2,5 триллион доллардан ортиқ маблағ йўқотади. Ушбу иллатнинг маънавий зарари эса бунданда юқори.

Тадбир давомида “Коррупцияга қарши маърифат” – шиори остида ҳар бир ходим билим, илм, инсоф, иймон-эътиқод, ҳалоллик каби сифатлар орқали “иммунитет”ни шакллантириши, шунингдек жамиятда бу борада ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш учун шахсий намуна бўлиши лозимлиги таъкидланди.

Зеро, коррупцияга қарши кенг қамровли, мақсадга йўналтирилган чора-тадбирлар, амалий ҳаракатлар, юксак маънавият билан биргаликда курашибгина муваффақият қозониш мумкин.

 

20.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг