Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Почта жўнатмаларидаги найранглар фош бўлди
590
Маълумки, Халқаро почта иттифоқининг 2013 йилда Берн шаҳрида имзоланган “Почта жўнатмалари алмашинуви регламенти” номли якуний протоколига асосан жўнатилаётган барча почта жўнатмалари декларацияларида тўлиқ ҳолда кўрсатилиши, почта жўнатмаларини умумий номда кўрсатилишига йўл қўйилмаслиги белгиланган. Аммо шунга қарамай, почта жўнатмалари орқали “тижорат мақсадлар учун мўлжалланмаган” ниқоби остида бир хил турдаги товарларни жўнатиш ҳолатлари учрамоқда.
Почта жўнатмаларидаги найранглар фош бўлди

Яқинда Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Бош почтамт” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари почта жўнатмалари орқали товарларнинг ноқонуний олиб ўтилишига доир уринишларни фош қилишди.

Жумладан, хориждан курьерлик ташкилоти номига юборилган  оғирлиги 4,5 тонна бўлган 79 ўриндан иборат почта жўнатмалари божхона назоратидан ўтказилди. Натижада, 47 ўриндан иборат почта жўнатмаларида божхона декларациясида кўрсатилмаган 3272 дона кийим-кечак ва пойабзаллар борлиги аниқланди.

Шу тариқа қонунбузарлар почта жўнатмалари орқали қиймати 311,8 миллион сўмлик товар-моддий бойликларни олиб киришга уринишган.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

29.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг