Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона институтида онлайн илмий-амалий конференция бўлиб ўтди
1221
2020 йил 29 май куни Давлат божхона қўмитасининг Божхона институтида “Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонун хужжатларини такомиллаштириш масалалари” мавзусида республика онлайн илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Унда божхона тизими профессор-ўқитувчилари, амалиётчи мутахассислар, шунингдек, Тошкент давлат юридик университети Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техника институти, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академияси, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура Академияси, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби  вакиллари иштирок этди.

Конференцияда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 24 январь куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида суд-ҳуқуқ соҳасига доир асосий қонун ва кодексларни янгитдан қабул қилиниши мақсадга мувофиқлиги, бу борада, аввало, тергов ва суд амалиётига инсон ҳуқуқлари соҳасидаги илғор стандартларни жорий этишга алоҳида эътибор қаратиш кераклиги таъкидланди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сонли Фармонида белгиланган маъмурий қонунчиликни такомиллаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг долзарб йўналишлари божхона тизими профессор-ўқитувчилари, амалиётчи мутахассисларнинг илмий қарашлари орқали таҳлил қилинди.

Юқорида қайд этилганлардан ташқари онлайн конференция қатнашчилари амалдаги маъмурий қонунчиликка ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича қизғин ва конструктив баҳс-мунозаралар олиб боришди.

Конференцияда амалиётчи мутахассис ва профессор ўқитувчилар ўзи тўплаган билим ва бой тажрибалари билан ўзаро ўртоқлашдилар. Тадбирда билдирилган таклиф-мулоҳазалардан келиб чиқиб келгуси илмий амалий тадбирларнинг режаси белгилаб олинди.

Тадбир қизғин баҳс-мунозараларга бой тарзда ўтди. Қатнашчилар ўзларини қизиқтирган саволларга аниқ ва пухта жавоб олишди.

 

29.05.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг