Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Президент Фармони юзасидан кенг тарғибот ишлари амалга оширилмоқда
1458
Юртимизда карантин даври бошлангандан бошлаб пандемиянинг иқтисодиётимизга салбий таъсирини юмшатиш ва тадбиркорлик субектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида юртбошимиз томонидан бир нечта Фармонлар қабул қилинди.

Жумладан, 2020 йил 19 март куни Давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган  “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5969-сонли Фармон билан, 2020 йил 1 апрелдан бошлаб, импорт қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотларини тезкор тартибда, республикамиз ҳудудига келгунга қадар, уларга рухсат берувчи ҳужжатларни бериш орқали божхона расмийлаштирувидан ўтказиш механизми жорий қилинди.

Шунингдек, Президентимизнинг жорий йил 3 апрелдаги “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5978-сонли Фармонига кўра, 2020 йил 31 декабрга қадар 20 турдаги озиқ-овқат, гигиена ва тиббиёт товарларини юртимизга олиб киришда божхона божи ва акциз солиғининг ноль ставкалари белгиланди. Ушбу Фармон билан, коронавирус инфекциясига қарши курашиш бўйича тиббиёт ва карантин муассасалари қурилиши учун зарур бўлган қурилиш материаллари, шунингдек, улар фаолият кўрсатиши учун зарур бўлган товарлар 2020 йил 31 декабргача муддатга божхона тўловларидан ва қўшилган қиймат солиғидан озод этилди.

Юртбошимизнинг 2020 йил 18 майдаги “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5996-сонли Фармонига кўра эса, тадбиркорлик субъектларига товалар импорт қлишда қўшилган қиймат солиғини  тўлаш бўйича 120 кун муддатгача кечиктириш олиш ҳуқуқи берилди. Бундан ташқари, божхона органларига мурожаат қилган кунгача бир йилдан кам бўлмаган даврда ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошираётган микрофирма ва кичик корхоналарга товарларни (истеъмол товарларидан ташқари) олиб киришда ундириладиган божхона божи ва акциз солиғини тўлаш муддатини 2020 йил 1 июлгача кечиктиришни қўллаш ҳуқуқи, кейинчалик кечиктирилган суммани 120 кун мобайнида тенг улушларда тўлаш шарти билан қулайлик берилди.

Мазкур берилаётган имтиёзлар ва енгилликларни аҳоли ва тадбиркорларга етказиш мақсадида Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари вилоят телевидениясининг “Талқин” кўрсатуви орқали кенг тушунча бердилар. Шу билан бирга, телетомошабинларга, божхона соҳасига доир мурожаатлар ва саволлар юзасидан, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 рақамли ишонч телефонига ёки бошқарманинг (76) 225-02-26 рақамли ишонч телефонига қўнғироқ қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилди.

 

29.05.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг