Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Долзарб мавзудаги халқаро онлайн-анжуманда божхона ходимлари иштирок этишди
710
Жорий йилнинг 21 июль куни “Коррупцияга карши курашишда ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти самарадорлигини ошириш” мавзусида халқаро онлайн-анжуман ташкил этилди.
Долзарб мавзудаги халқаро онлайн-анжуманда божхона ходимлари иштирок этишди

Мазкур тадбирда Бош прокуратура раҳбарияти ва мутахассислари, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти Европа Кенгашининг Иқтисодий жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳамкорлик қилиш бошқармаси, Бирлашган миллатлар ташкилотининг Наркотик моддалар ва жиноят бошқармаси, Активларни қайтариш бўйича халқаро маркази (ICAR), “Минтақавий мулоқот” халқаро нодавлат ташкилоти каби 20 дан ортиқ халқаро ва хорижий ташкилотлар, илмий-амалий муассаса ва идоралар вакиллари ҳамда божхона ходимлари иштирок этдилар.

Онлайн-анжуманда коррупцион жиноятларни содир этиш йўли билан ортирилган дароматларни аниқлаш ва уларни қайтариш, пул ювиш билан боғлиқ жиноятларни олдини олиш, коррупцион жиноятларни криминализацияси, коррупцион жиноятларни олдини олишда Коррупцияга қарши курашиш Агентлигининг давлат идоралари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ўзаро ҳамкорлиги тўғрисида халқаро ва миллий экспертларнинг маърузалари тингланди.   

Бундан ташқари, сўнгги йилларда Ўзбекистонда аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини янада ошириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш ҳамда ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

22.07.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг